1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муваффақият йўлида азму қарорингизда қатъий туринг!

11:15 / 17.07.2018 6131 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунларнинг бирида бир гала қурбақаларнинг тўдасидан  иккитаси чуқурликка тушиб кетибди. Ночор аҳволга тушиб қолган бечоралар юқорига сакрайверибдилар. Барча қурбақалар чуқурлик тепасига чиқиб олиб: «Бўлди энди,  шу  ерда қолиб кетасизлар..   ҳадеб  сакрайверишдан фойда  йўқ",  деб уларни бу ўринишларидан қайтарар  эдилар.   Узоққа  бормай,  икки  қурбақанинг  бири қўрқув ва қаттиқ  тушкунлик  оқибатида нобуд  бўлибди.  Иккинчи  қурбақа  эса,  тинмай сакрашда давом этибди.  Ҳар  сафар сакраганда,  илгаригисидан баландроққа сакрар экан.  Аммо, юқоридаги қурбақалар  ҳамон:  "Бўлди қил энди.!  Фойдаси йўқ",  деб уни бошини қотираётган эдилар.   Кўп  ўтмай,  бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ  бўлибди.  Бундан қаттиқ тажжубга тушган қурбақалар ҳайрат билан: "Буни қандай  уддаладинг?!" деб сўрадилар.  У  эса жим турарди.  Кейин билсалар,  унинг қулоқлари эшитмас экан.  Ҳар сафар  уни сакрашдан қайтарганларида,  улар қўллаб-қувватламоқдалар  деб  ўйлаб,  бор кучи билан ҳаракат қилиб, бу мушкул ишни уддасидан чиққан экан.

«Балки, энг зўри бўлишингизга  инсонларнинг сиз  ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилаётгандир?»


Шаҳло Маъмурова

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. Термизий, Насоий ва Ҳокимнинг ривоятларида .Уч кишига ёрдам бериш Аллоҳ учун ҳақдир адо этишни ирода қилган мукотабга, иффатни ирода қилиб, никоҳга давоми...

2014 19:00 / 21.03.2025
Қуёш чиққанидан сўнг шуруқ намози ўқилса, жуда яхши бўлади.Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий давоми...

3890 20:01 / 26.12.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар .Огоҳ бўлингким, албатта, ҳар бир подшоҳнинг ўз қўриқхонаси бордир,. Ўша қўриқхонада подшоҳнинг ҳайвонларидан давоми...

2681 19:00 / 27.01.2024
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар давоми...

4148 12:35 / 20.10.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021