1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ўзингиздан паст (табақадаги)ларга қарайверинглар-у...

08:05 / 20.07.2018 4650 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўзингиздан паст (табақадаги)ларга қарайверинглар-у, аммо ўзингиздан юқоридагиларга қараманглар. Мана шундай қилишингиз Аллоҳнинг сизларга берган неъматларини паст санамаслигингиз учун муносибдир», дедилар.

Муттафақун алайҳ. Бу Имом Муслим ривоятларидаги лафз.

Аммо Имом Бухорий ривоятларида: «Агар сизлардан бирингиз мол-дунё ва халқ қилинишида юқоридаги кишига қараса, ўзидан паст бўлган кишига ҳам қарасин», дейилган. (Яъни, аввалгини кўриб ўксиган бўлса, кейингини кўриб шукр қилади).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Шаххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот намоз ўқиётган эканлар. Шу даражада давоми...

4062 08:05 / 30.06.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши ҳаттоки сут кўкракка қайтмагунича дўзахга давоми...

3888 09:05 / 28.06.2018
. ,. ., . Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

2737 09:55 / 01.03.2019
. . ,. .6154. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Жаннат ва дўзах мартаба талашиб давоми...

2873 09:27 / 27.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021