1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Нега диний китоблар қиммат?

09:03 / 24.07.2018 8437 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги томонидан оли борилган таҳлилларга кўра, диний рисолалар бошқа адабиётларга нисбатан икки баробар қиммат. Диний китобларга бўлган талаб ҳар доим юқори бўлиб келган, дея хабар беради Агентликнинг сайтида

Одамлар орасида диний рисолаларнинг қимматлашувига диний қўмитанинг назоратдан ўтказиб бериши, галограмма нархлари борлигини рўкач қилиши одат тусига кирган, аммо бу қанчалик рост? Бунга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита нима дейди? Қўмита томонидан китобларга бериладиган галограмманинг қиймати китоб нархига қанчалик таъсир қилади?

Дин ишлари бўйича қўмита вакилининг маълум қилишича, диний китобларнинг қалбаки эмаслигини тасдиқловчи галограмма 97 сўм туради. Аввалги нарх 149 сўм бўлган. Аммо китобларнинг тан нархи қимматлашиб кетмаслиги учун у 97 сўм этиб белгиланган. Демак, китоблар нархининг қимматлашувида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг таъсири йўқ даражада. 

Ўрганишлар давомида Чорсу бозори атрофидаги дўконларда сотилаётган диний китобларнинг ўртача нархларига қизиқдек. “Қуръоний ва энг зарурий дуолар” ҳамда “Келинг, Қуръон ёдлаймиз” китоблари 50 000 сўмдан, “Икки олам сарвари” китоби 38 000 сўм, “Пайғамбарлар тарихи” 1-4-китоблар 90 000 сўм, “Исми Аъзам” китоби 45 000 сўм, “Қуръони Карим машҳур суралари фазилати” китоби 75 000 сўм ва ундан юқори нархларда савдога қўйилган.

uza.uz сайти мухбири диний рисолаларнинг қимматлашувига таъсир этувчи бошқа омилларни мавжудлигини маълум қилиб, бу борада ўрганшилар олиб борилаётганини ва бу ҳақда кейинги мақолада хабар бериши айтиб ўтилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мақола мавжуд эмас

11354 05:00 / 11.03.2017
Ҳожи Ҳиндистоний домла раҳматуллоҳи алайҳнинг энг пешқадам шогирдлари, ўринбосарлари Ҳазрат Ҳикматуллоҳ домланинг вафотлари муносабати билан у кишининг барча давоми...

1770 20:18 / 14.04.2021
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги quotКонгрессхоллquot маданият мажмуасида Мусулмонлар идораси томонидан Х Республика Қуръони карим мусобақаси бўлиб давоми...

2181 12:00 / 16.10.2021
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштириш ва зўравонликларни тўхтатишга чақиради. ИҲТ котибияти Қозоғистон Республикасидаги давоми...

2318 16:24 / 08.01.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021