1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда ҳалол стандарти сертификатини берувчи ташкилот пайдо бўлади

12:11 / 24.07.2018 3962 pdf Ўқиш режими + -

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги томонидан «Ўзстандарт» агентлигининг халқаро муносабатлардаги мавқеи ва ҳамкорлик истиқболлари» мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

ЎзА хабар беришича, унда агентлик бош директори ўринбосари Жасур Шукуров ва бошқалар халқаро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда «Ўзстандарт» агентлиги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик бўйича 33 мамлакат билан 47 ҳужжат имзолаган. Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини қамраб олган келишувлардан 12тасини ҳукуматлараро, 35тасини идоралараро битимлар ташкил этади.

Маълумотларга кўра, «Ўзстандарт» агентлиги стандартлаштириш соҳасида Халқаро стандартлаштириш ташкилоти (ISO), Халқаро электротехника комиссияси (МЭК), Россиянинг «Росстандарт», Малайзиянинг Стандартлар департаменти, Жанубий Кореянинг Технологиялар ва стандартлар агентлиги, Сингапурнинг «Спринг» каби ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатган.

Агентлик Метрология соҳасида ҳамкорликни қонунийлаштирувчи халқаро ташкилот (МОЗМ), Ҳудудий метрология ташкилоти (КООМЕТ), Халқаро ўлчов ва тарозилар бюроси (BIPM) ҳамда ҳалол стандарти соҳасида ислом давлатлари стандартлаштириш ва метрология институти (SMIIC) ва Туркия стандартлар институти билан яқин алоқа ўрнатган.

«Ўзбекистонда ҳалол стандарти бўйича ҳали тўлиқ тизим ишлаб чиқилмаган, ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотлар мавжуд эмас. Шу йўналишда ишлар олиб борилмоқда. Тез орада ҳалол стандарти сертификати берадиган ташкилотга эга бўламиз», - деган Шукуров.

Манба: kun.uz

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Куни кеча муфтий Усмонхон Алимов Парижга етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси Матбуот хизмати хабар берди.Муфтийни Париж аэропортида Россия давоми...

2283 09:14 / 11.12.2018
Мақола мавжув эмас

4743 05:00 / 11.03.2017
Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни fatvouztaqvimbot номли бот орқали аниқлаб олинг

5392 22:39 / 16 февраль
Кеча 3 март куни юртимизда яна бир кўркам масжид Аллоҳнинг байтларидан бўлган .Сирож Солиҳ, масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимга Ўзбекистон давоми...

3801 11:30 / 04.03.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021