1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳадис

Нафс одоби ҳақида (18-тавсия)

17:04 / 08.01.2017 6564 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафс одоби ҳақида (18-тавсия)

Зайдулхойр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ яхши кўрган кишининг қандай сифатлари бор, У Зот яхши кўрмаган кимсанинг қандай белгилари бор?» дедим. У зот: «Бугун қандай тонг оттирдинг, эй Зайд?» дедилар. «Яхшиликни, яхшиларни яхши кўриб (тонг оттирдим). (Яхшилик қилишга) қодир бўлсам, унга шошиламан. Агар униқўлимдан чиқарсам, хафа бўламан, унга муштоқ бўламан», дедим. Шунда у зот солаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша Аллоҳ яхши кўрган кишининг сифати. У Зот сенга бошқа нарсани хоҳласа, сени ўша нарсага тайёрлаб қўяр эди», дедилар» (Абу Розийн ривоят қилган).

 

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тўрт нарса расулларнинг суннатларидан: ҳаё, хушбўй сепиш, никоҳ ва мисвок», дедилар» (Имом Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган).

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уч марта: «Сизларга яхшиларингизу ёмонларингизни айтиб берайми?» дедилар. Одамлар «Ҳа», дейишди. «Яхшиларингиз  яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинадиганингиздир. Ёмонларингиз  яхшилигидан умидвор, ёмонлигидан омонда бўлинмайдиганингиздир», дедилар» (Термизий ривоят қилган).

 

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Одамларнинг қай бири яхши?» деб сўрашди. «Узоқ умр кўрган ва амали яхши бўлгани», дедилар. «Одамларнинг қай бири ёмон?» дейишди. «Узоқ умр кўрган ва амали ёмон бўлгани», дедилар» (Термизий ривоят қилган).

 

Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар:

1. Яхшиликни, яхшиларни яхши кўриш, яхшилик қилишга шошилиш, яхшилик қила олмай қолганда хафа бўлиш, яхшилик қилишга муштоқ бўлиш Аллоҳ яхши кўрган кишиларнинг сифатидир.

2. Ҳаёли бўлиш, хушбўй сепиб юриш, никоҳланиш ва мисвок ишлатиш пайғамбарларнинг суннатидандир.

3. Одамлар яхши кишининг яхшилигидан умидвор бўлишади, ундан ёмонлик кўришмайди. Одамлар ёмон кишининг яхшилигидан умид узишади, ундан доим ёмонлик кўришади.

4. Узоқ умр кўриб, яхши амаллар қилган одам яхши одамдир. Узоқ умр кўриб, ёмон амаллар қилган кимса ёмон одамдир.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф тайёрлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга фақат амир ёки маъмур ёки риёкоргина гапиради,, давоми...

5302 18:30 / 30.03.2022
Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманоф кунялари Абу Абдуллоҳ алҚурайший ҳижратнинг 150 йили давоми...

6095 17:00 / 12.06.2019
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир идишдан икковимиз ҳам жунуб ҳолимизда ғусл давоми...

4966 19:00 / 20.09.2023
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

4570 19:00 / 31.08.2022