1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Киракашлик (таксислик) макруҳми?

06:30 / 27.08.2018 5639 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Бир киракаш биродарим менга таксилик қилиш шариатимизда мумкинми деди мен ҳа жоиз дедим яъни топгани ҳалол дедим умумий қилиб айтдим. Кейин у менга ҳозирги даврда ҳаромга яқин макруҳ деб бир илмли биродаридан эшитганлигини айтди. Мен хайрон қолдим ва мен унга албатта ҳар бир ишда ўзининг шартлари бўлгани каби таксиликда ҳам одоб ва шартлари бор дедим. Бу ҳақида бошқа саволларни ўқидим лекин тўлиқроқ далиллар билан жавоб топа олмадим.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Аслида мубоҳ амал. Гуноҳга ёрдамчи бўладиган ҳолатлар бўладиган бўлса, қайси гуноҳга ёрдамчи бўлса ўша гуноҳдан насибадор бўлади. Масалан бир киши очиқ-ойдин зинога кетаётганини айтиб олиб бориб қўйишини айтса рози бўлмаслиги керак. Рози бўлса ўша ишга ёрдам берган ҳисобланади. Нима учун кетаётганини айтмаса сўраб ўтиришга ҳожат йўқ. Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари.Пайпоққа масҳ тортса бўладими Агар бўлса, қайси мазҳабдаЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Пайпоққа масҳ тортиб бўлмайди. давоми...

3691 16:38 / 27.04.2016
Ассалому алайкум Устозлар, менда иккта саволим бор. 1. Менга яқин бўлган бир инсон, гапдан гап чиқиб бошка динга ва вакилларига нисбатан ўз ўрнида хурмат бўлиши давоми...

5706 06:10 / 10.09.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аёл кишига соч олдириш мумкинмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Мумкин эмас.

7066 08:10 / 19.01.2018
СаволҲурматли Шайх ҳазратлари саволим шуки ҳозирда ибодат қилувчилар масжидларга худди яҳудийларни бош кийимига ўхшаш бош кийим кийишмоқда бу бошнинг юқори давоми...

7310 09:05 / 30.11.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021