1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ҳазрати Расулуллоҳнинг намозлари

11:45 / 02.09.2018 8739 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрати Оиша розияллоҳу анҳодан Пайғамбар алайҳиссаломнинг кечасилик намозлари ҳақида сўрашганида шундай дедилар: «Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ъиша (хуфтон) намозини ўқиганларидан кейин кечанинг аввалги қисмида ором олар эдилар. Кейин ўринларидан туриб, «таҳажжуд» намозини ўқир эдилар. Ундан кейин жойларига келиб ётардилар. Қачон фажр (бомдод) намози азонини эшитсалар, ирғиб ўриндан турар, таҳорат қилар, намозга чиқиб кетардилар». Яна Оиша онамиз айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйқу ғолиб келиб ё ухлаб қолиб, кечасиги намозларини, яъни таҳажжудларини ўқий олмай қолсалар, кундузи чош вақтида ўн икки ракат ўқир эдилар».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу дедилар: «Бир кеча мен жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) билан намоз ўқидим. Жаноб қиёмда шу қадар узоқ турдиларки, мен таҳаммул қила олмай, ўлтириб олмоқчи ва жаноб Расулуллоҳнинг ўзларини танҳо қўймоқчи бўлдим».

Ҳазрат Оиша розияллоҳу анҳо шундай дедилар: «Жаноби Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам охирги пайтларда нафл намозларини ўтириб ўқидилар. Ўтирган ҳолларида Қуръони шарифни одатларига мувофиқ узун ўқиб борардилар. Вақтики, бир ракатнинг ҳиссасидан ўттиз ёки қирқ оят миқдори қолса, шунда туриб олардилар. Кейин рукуъ ва сажда қилардилар. Кейин иккинчи ракатда ҳам шундай қилардилар».

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деганлар: «Бир кеча мен жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлдим. У зот аввал мисвок ишлатдилар, кейин таҳорат олдилар. Кейин намозга ният қилдилар. Мен ҳам у зотга иқтидо қилиб, намозга шуруъ қилдим. Жаноб сураи Фотиҳадан сўнг зам сурага Бақара сурасини бошладилар. Қачон бир раҳмат оятини ўқисалар, тўхтаб олиб, Аллоҳдан раҳмат талаб этардилар. Қачон бир азоб оятини ўқисалар, тўхтаб туриб, ундан паноҳ тиладилар. Кейин рукуъ қилдилар. Ва рукуъларида қиёмда турган микдорча турдилар ва: «Субҳана зил жабаруту вал малакут вал кибрияи вал азамати» дуосини ўқидилар. Кейин сажда қилдилар ва саждага ҳам рукуъда турган микдорда турдилар ва бунда ҳам юқоридаги дуони ўқиб турдилар. Кейин иккинчи ракатга турдилар ва бунда Оли Имронни зам қилдилар. Ва бу ракатда ҳам аввалги ҳолатни қайтардилар. Бу намоз ўзи тўрт ракатли намоз эди. Учинчи ракатида Нисо сурасини, тўртинчисида Моида сурасини ўша кайфиятда ўқидилар».

Бир киши Оиша розияллоҳу анҳодан сўради: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида бирорта диққатга сазовор ҳадис айтинг». У киши шундай жавоб бердилар: «Расулуллоҳнинг ҳеч бир нарсалари ғайритабиий эмас эди. Ҳар бир қилган ишлари диққатга сазовор эди. Бир куни тунда келиб, мен билан ётдилар. Бир оздан кейин: «Энди мен Эгамга ибодат қилай», деб туриб кетдилар. Шундай деб, Набий намозга турдилар, Яратгувчи олдида самимият билан камтарона қиёмга турдилар, кўз ёшлари ёноқларидан соқолларига ва кўксиларига оқиб тушди. Ундан кейин рукуъ ва саждага эгилганларида кўз ёшлари худди олдингидек дувиллаб оқди. Саждадан бош кўтаргач, Билол фажр намози яқинлашиб қолганини маълум қилгунича йиғини давом эттирдилар. Мен у зот билан бирга Аллоҳдан раҳм-шафқат тиладим ва: «Эй Аллоҳнинг Расули! Сиз бегуноҳсиз, чунки Аллоҳ фазли-карами билан сизнинг аввал қилган ва келгусида келадиган барча гуноҳларингизни кечирган-ку, яна сиз Ундан мамнун эмасмисиз?» дедим. Расулуллоҳ жавоб бердилар: «Нега энди мен – Аллоҳнинг қули мамнун бўлмайин?» Кейин қўшимча қилдилар: «Нега мен бундай ибодат қилмаслигим керак? Аллоҳ бугунги кунда менга ушбу оятларни нозил қилди-ку: «Албатта, осмонлару Ернинг яратилишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл эгалари учун оят (белги)лар бор. Улар Аллоҳни тик турган, ўтирган ва ёнбошлаган ҳолларида зикр қиладилар ва осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида тафаккур қилиб, шундай дейдилар: «Роббимиз, буни бекорга яратганинг йўқ, Ўзинг поксан, бизни олов азобидан сақлагин» (Оли Имрон сураси, 190–191-оятлар)».

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқиган намози ҳақида ривоят қилади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан ўқилган Қуръон тиловати аввал зикр этилган тўрт ракатда Қуръоннинг бешдан биридан кўплик қилади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тажвид қоидаларига риоя қилар ва ибодат ҳамда кечирим сўрашга алоқадор оятларни ўқирдилар. У зотнинг рукуъ ва саждалари қиёмга тенг давом этарди».

“Мўминнинг меърожи” китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассаламу алайкум азизлар. Ислом.уз саҳифаси кўриниши янгиланганлиги сабабли намоз вақтларини чоп этиб берувчи .тақвиминформер, дастури қайта созланди. давоми...

52772 15:00 / 14.03.2017
Иймон келтирган бандаларимга айтгин, намозни тўкис адо этсинлар. Савдосотиқ, оғайнигарчилик йўқ бўлган Кун келмасидан олдин уларга ризқ қилиб берган давоми...

6908 18:24 / 09.02.2018
ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ ҲАҚИДАИқтидо қилиш, дегани имомга намознинг аввалидан охиригача эргашиш, деганидир. Намозда иқтидо қилувчи ҳар бир нарсада имомга эргашиши, давоми...

15118 05:00 / 04.01.2017
Амр ибн ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари давоми...

6789 05:00 / 09.01.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021