1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Cалла ўраш – суннат амал

13:10 / 05.09.2018 18667 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Салла форс-тожик тилида «тугун» деган маънони билдиради, араб тилида эса у «ъамома» дейилади. Динимизда салла ўраш суннат амал ҳисобланади. У кичикдан каттагача бўлган барча мусулмонларнинг бош кийими, мўминликни билдириб турувчи аломат саналади. Айниқса, масжидда жамоат билан ўқиладиган намозларни салла билан адо этиш Аллоҳга ва Унинг Расулига маҳбуб амаллардандир.

Салла ўраш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари бўлиб, ҳатто Жаброил алайҳиссалом ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига салла ўраб тушганлари ҳақида ривоятлар бор.

«Саҳиҳи Бухорий»нинг Бадриддин Абу Муҳаммад Айний шарҳида (10-жуз) салла ҳақидаги кўплаб ҳадислар келтирилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига Шом тақяси кийиб, устидан оқ ёки қора салла ўраганлари, уни икки елкалари орасига ташлаб қўйишлари ҳақидаги ривоятлар машҳур. Пайғамбар алайҳиссалом саллани ғоятда эътибор билан чиройли қилиб ўрар-дилар ва бу ҳол у зотга ҳайбат, вазминлик бағишларди. Шу ҳолда салла инсон бошидаги юксак фикр, илм, ахлоқ ва камолотнинг бир тожи каби эди. Салла ўраш ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган бир неча ҳадиси шарифларни келтириб ўтамиз:

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни Маккага қора рангли салла билан кирган эдилар (Имом Термизий ривоят қилган).

Ҳазрат Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бундай деганлар: «Жомеъга салла ўраб келинглар. Салла мўминларнинг аломатларидандир» («Ромузул-аҳодис»дан).

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Салла билан ўқилган икки ракат намоз салласиз ўқилган етмиш ракат намоздан яхшидир», дедилар (Дайламий ривоят қилган).

Амир ибн Хурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг печини икки кифтлари орасига тушириб олган эдилар» (Имом Муслим, Абу Довуд, Терми-зий ва Насоийлар ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам агар салла ўрасалар, унинг печини икки елкалари орасига тушириб қўярдилар».

Нофеънинг айтишича: «Ибн Умар ўз салласининг печини икки елкаси ўртасига тушириб юрарди» (Имом Термизий ривоят қилган).

Салланинг қора рангли бўлиши шарт эмас. Кийимнинг ва салланинг оқ ранглиси афзал экани ҳақида ҳам ривоятлар бор.

Фуқаҳолар салла борасидаги масалаларни ёритиб, бу борада қуйидагиларга риоя этишни суннат дейдилар: салланинг матоси оқ бўлиши, узунлиги етти газдан кам бўлмаслиги (яъни беш метр), таҳорат билан тик турган ҳолда қиблага юзланиб ўраш, салла ўраётганда салавот айтиб туриш, салла печини унинг пастки қисмидан чиқариш, саллани ўраб бўлгач кўзгуда текшириш ва печини чап кифтга эмас, балки орқага, икки елка ўртасига ташлаш.

Ўтмишда оддий фуқаролар, дин ходимлари қатори ҳукмдор подшоҳлар, вазирлар, сарой аъёнлари учун ҳам салла ўраш одат ҳисобланган. Лекин шуни яхши билиш керакки, салла ва дўппи намознинг суннати эмас. Бироқ, одатда ҳар доим, ҳамма жойда салла, дўппи кийиб юрувчиларнинг айнан намозни салласиз ёки дўп-писиз ўқишлари макруҳдир. Бош кийим кийиш Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати завоидларидандир. Фиқҳий китобларнинг матнларида келган «бош яланг намоз ўқиш макруҳ» деган иборада бош кийимни зийнат сифатида кийиб юриб, намозга келганда ечиб қўйиш макруҳлиги назарда тутилган. Худди енги калта кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлмай, енги узун кийимда енгини шимариб олиш намоз ўқиш макруҳ бўлганидек. Салла аҳли илмларга, алломаларга, мударрис, қозиларга салобат, улуғворлик, файз бағишлаган. Талабалар ва умуман барча мўмин-мусулмонларда одоб-ахлоқ, итоат, ҳурмат рамзи ҳисобланган.

“Мўминнинг меърожи” китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Неъматларнинг асллари ҳам беҳисоб ва кўп. Уларнинг энг аввалгиси Аллоҳ таолога ва унинг ҳузуридан келган нарсаларга иймон келтириш ҳамда У зот буюрган ва вожиб давоми...

2964 13:45 / 07.01.2019
Солиҳ салафлардан бири қийин аҳволда қолди. Очликдан силласи қуриб, бир боққа кириб қолди. Қараса, дарахтда қипқизил олма пишиб турибди. Қўлини чўзиб, олмани бир давоми...

3379 08:00 / 20.12.2020
Аммора ибн Абу Ҳафсадан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз бетоб бўлиб ётганда Маслама ибн Абдулмалик унинг ҳузурига кирди. Умар ўлим тўшагида эди. .Аҳлингиздан давоми...

3675 08:00 / 18.12.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади .Яхшилик юзингизни машриқ ёки мағриб томонга буришингизгина эмас. Лекин яхшилик ndash Аллоҳга, охират кунига, давоми...

1705 12:00 / 20.12.2022
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021