1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

06:05 / 14.09.2018 3948 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳаким ибн Ҳизом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан (нарса) сўраган эдим, бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Кейин яна сўраган эдим, яна бердилар. Сўнгра: «Эй Ҳаким! Албатта, бу мол-дунё барра ва тотлидир. Ким уни нафс тўқлиги билан олса, унга бунда барака берилади. Ким уни нафс очлиги билан олса, унга бунда барака берилмайди. Худди ебтўймасга ўхшаб қолади. Юқори қўл қуйи қўлдан яхшидир», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни ҳақ ила юборган Зотга қасамки, сиздан сўнг то дунёни тарк этгунимча ҳеч кимдан ҳеч нарса олмайман», дедим».

Абу Бакр розияллоҳу анҳу Ҳакимни ато* бериш учун чақирар, у эса (атодан) бирон нарса қабул қилишга кўнмас эди. Кейинроқ Умар ҳам уни ато бериш учун чақирди, у яна қабул қилишга кўнмади. Шунда (Умар): «Эй мусулмонлар жамоаси! Мен ушбу файдан* Аллоҳ унга ажратган ҳаққини таклиф қиляпман, у эса олишга кўнмаяпти», деди.

Ҳаким Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин то вафот этгунича бирорта одамдан бирон нарса олмади».

Муттафақун алайҳ.

* Ато – раҳбарнинг ҳузурида жамланган ўлжа, садақа, ҳадя ва бошқа нарсалар.

* Фай – жангсиз қўлга киритилган ўлжа.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен набийларингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринларини тўйдириш учун ёмон хурмони ҳам топа олмаганларини кўрдим,, деб айтдилар. Имом Муслим ривоятлари.

3711 06:00 / 17.08.2018
У кишидан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй муслима аёллар Қўшни аёл қўшни аёл учун қўйнинг пойчасини ҳам арзимас санамасин,, дедилар,.Муттафақун алайҳ.

4724 09:00 / 18.02.2018
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Мўмин банда Қиёмат куни Роббисига шу қадар яқинлаштириладики, У банданинг давоми...

4109 05:35 / 08.06.2018
Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир нарса сўрашда, берувчидан хиралик билан тиланманглар. давоми...

3966 06:05 / 16.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021