1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Бухоро зиёрати давом этмоқда...

13:09 / 22.09.2018 4871 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Ислом дунёсининг машҳур олими шайх Муҳаммад Аввома ва улар бошчилигида делегация Бухорои шарифнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишда давом этдилар.

Илк зиёратгоҳ Абу Ҳафс Кабир (Имом Ҳожатбарор) қадамжолари бўлди. У ерда шайх ҳазрат ва зиёратчиларни республикамиздаги диний таълим йўналишида сабоқ бераётган ўқитувчи-домлалар катта эҳтиром ила кутиб олдилар.

Шу ўринда, Абу Ҳафс Кабир (767-832) ҳақида икки оғиз сўз.

Абу Ҳафс Аҳмад ибн Ҳафс аз-Зиракон Абдуллоҳ ал-Бухорий милодий 767 йилда Бухорода туғилганлар. Ўз исмлари Саййид Аҳмад.

Юксак илми туфайли "Кабир" (Буюк), соҳиби каромат сифатлари сабаб "Ҳожатбарор" дея эъзозланган. Хожа Абу Ҳафс Кабир шарофатларидан Бухорои шариф "Қуббатул ислом" унвонига эришган.

Қуръон тиловатидан сўнг, шайх ҳазрат Абу Ҳафс Кабирнинг қабрларини ҳурмат ила зиёрат қилдилар. У ердаги ҳужралар, ҳовуз, минорани томоша қилдилар.

Шу ернинг ўзида шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари ташриф буюрганларга шаръий илмларни ўз соҳа эгасидан таълим олиш зарурлиги билан боғлиқ мавзуда суҳбат қилдилар. Суҳбат давомида шайх ҳазрат тингловчиларга мавзу билан боғлиқ бир қанча қиссаларни ҳам келтириб ўтдилар. Учрашув барча иштирокчиларда унутилмас, ёрқин таассуротлар қолдирди.


Сўнгра Чашмаи Аюб (“Аюб булоғи”) қадамжосига қараб йўл олинди. Зиёратчилар қадамжо ичида жойлашган Имом Бухорийнинг устозлари Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Муснадий қабрларини зиёрат қилишди, Қуръони каримдан оятлар ўқилди. Дуои фотиҳадан сўнг ҳадис илми, ҳадис илмининг фазилатлари, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Муснадийнинг ҳадис илми ривожи учун қилган хизматлари шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари томонидан алоҳида эътироф этилди.


Шундай кейин Абу Бакр Исҳоқ ал-Гулабодийнинг қабрлари зиёрат қилинди. У киши ҳижрий 380 йилда вафот этганлар. Машҳур асарлари  “Тасаввуф аҳлини масҳаби билан танишиш” деб  номланади. Абу Бакр Исҳоқ ал-Гулабодий тасаввуф намоёндаларидан бўлганлар. Шайх Муҳаммад Аввома ҳазратлари у кишининг қабрлари устида тиловат қилиб, дуои хайрлар қилганларидан сўнг, қисқача у киши ҳақида тўхталиб ўтдилар. Шунингдек, тасаввуф ва шаръий илмлар фазилатлари борасида, мазкур илмларга бўлган эҳтиёжимиз ҳақида ҳам сўз юритдилар.

Ташрифга доир маълумотлар интернетдаги расмий саҳифаларимизда ёритиб борилади. Бизни кузатиб боринг.

Islom.uz портали таҳририяти


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имомrdquo жоме масжидига юртимизда меҳмон бўлиб турган АлАзҳар мажмуаси раҳбари, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб ташриф буюрди ва куни кеча давоми...

3002 10:20 / 13.10.2018
Бугун, 13 май куни .Пешқадамлар карвони, муассасасининг янги биносида .Пешқадам мактаби, ўқув марказининг очилиши ҳамда Bintu Sodiq, Muslimaat.uz ва Muallimmedia каналлари, .Пешқадам давоми...

3568 17:51 / 13.05.2023
АҚШ президенти Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси .Expo 2020 Dubay, кўргазмасидаги Америка павилонида намойиш этилди.Бу кўргазмада .Ҳаёт, эркинлик ва давоми...

2306 17:48 / 11.10.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги .Имом Мотуридий таваллудининг 1155 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида,ги қарори буюк ватандошимиз, ақида давоми...

1438 16:16 / 21.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021