1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Либосга оид умумий ҳукмлар

09:53 / 24.09.2018 4687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир.

2. Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвон-ларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.

3. Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.

4. Жумҳур фуқаҳолар йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса жоиздир, дейишган.

5. Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимлар-ни кийиш мубоҳдир.

6. Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш му-стаҳабдир.

7. Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.

8. Оқ рангли кийим мустаҳабдир.

9. Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.

10. Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).

11. Яшил рангли кийим жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.

12. Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кий-им жоиздир.

13. Ҳайвонлар сурати солинган кийим эркаклар ва аёллар учун ҳаромдир.

14. Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам ҳаромдир.

15. Жонли бўлмаган нарсаларнинг сурати бор кийимнинг ҳечқиси йўқ.

16. Терининг рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Оиша рози-яллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, Оиша онамиз йиртиб ташлаб, қалин рўмол ўратиб қўйганлар.

17. Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки шуҳратдан қайтардилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, икки шуҳрат нима?» дейишди.

«Кийимнинг юпқалиги ёки қалинлиги, юмшоқлиги ва қаттиқлиги, узунлиги ва қисқалиги. Бас, ўшанинг ўртача-си ва тежамлиси бўлсин», дедилар».

Байҳақий «Шуъабул-иймон»да ривоят қилган.

18. Абулфараж қуйидагиларни айтади: «Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ийд ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди».

19. Имкони бўлатуриб, зоҳидликни ва тақвони кўрсатиш учун, қасддан хароб кийимларни кийиш мумкин эмас.

20. Ҳанафий ва шофеъий мазҳаби уламолари олим киши-ларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.

21. Мусулмон инсон учун бошқа диндаги қавмларнинг рамзи (шиори) ва белгиси бўлган кийимларини кийиш ҳаромдир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

“Ижтимоий одоблар” китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини давоми...

5556 20:30 / 09.11.2017
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

4657 16:33 / 29.04.2018
Масала Балоғатга етмаган болалар нисобга етадиган молни мерос сифатида олсалар, ўз номларидан қурбонлик қилишлари вожиб бўлмайди 41. Масала Қурбонлик қилишда давоми...

25108 09:00 / 04.06.2024
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар .Дунё ўзи бир матодир. Дунё матоларининг энг яхшиси давоми...

6355 17:00 / 09.05.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021