1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Чорвачилик

06:10 / 27.09.2018 6113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир танишим билан шерикликда қўй боқиб кўпайтирмоқчи эдик. Бошида мен 4 та қўзи сотиб олиб бераман, у эса уларни бир йил давомида ўз хисобидан боқиб каттартиради ва бир йиллик кетган харажатини айтади. Мен кейинги йили у кетказган харажат қанча бўлса шунча пулга яна қўзи олиб бераман. Бунда фойда 50/50 ишламоқчимиз. Яни у бир йилда ем-хашагига 2млн сўм харажат қилган бўлса мен шунча суммалик қўзи олиб бераман. Шу ишимиз халол бўладими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шундай қилиб кўрганлардан маслаҳат сўранглар. Сиз каби иш қилганларнинг жуда кўпчилиги бизга чўпонларда хоинлик сифати кучайганини айтишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бошқа пайғамбарлар ҳам ижарага қўй боққанлар. Яъни маълум бир ҳақ эвазига боққанлар. Шундай қилсангиз шариатг мувофиқ бўлади. Яъни ем ҳашагиниг пулини ҳам боқиб семиртирганини пулини ҳам ижара ҳаққи қилиб берасиз. Мабодо бепарволик қилса, ҳалокатига сабаб бўлса қўйингизни тўлатиб олишга ҳаққингиз бор. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Биринчи ёки иккинчи ракатда зам сура ўқимаганлигини билиб қолса намозни қайта ўқиладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом давоми...

4499 10:13 / 04.12.2018
САВОЛ Мен яхши ниятлар билан хусусий туғруқхона очган эдим. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ҳали дунёга келмаган болаларни оналаридан жудо қилишимизга давоми...

5144 18:51 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум Бир биродаримиз қуръонни ўқиб чиқдим чўчқа ҳақида ёзилмаган эканку дeган гап қилибди илтимос ойдинлик киритсангиз шу хақида.ЖавобquotЗикр давоми...

6111 08:55 / 25.02.2018
Яқин ўтган кунларда бир танишим менга маккадан келган гулни боқишни таклиф қилди. У ҳеч ҳам гулга ўхшамайди, балки сув устида сузиб юрувчи оч яшил ўсимта. Унга ҳар давоми...

3751 18:35 / 26.04.2016
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021