1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Очкўзлик

11:01 / 28.09.2018 4870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг руҳий рағбати заифлашса, моддий рағбати кучаяди. Бу эса кўпинча таом орқасидан тушишга олиб боради. Албатта, яхши таомга ўч бўлиш кишининг жинсий рағбатини кучайтиради. Бу эса, ўз навбатида инсонни «Яшашдан мақсад, моддий лаззатдир», дейишга олиб келади. Натижада ундаги руҳий сифатлар, хоҳ эҳсон бўлсин, хоҳ бировга яхшилик қилиш бўлсин ва ҳоказо, яхшилик сифатлари заифлашиб, унинг ўрнини манманлик, бераҳмлик, исрофчилик каби ёмон одатлар эгаллайди. Натижада бундай одам ўз жамиятида ёмон инсонга айланади, ундан ҳеч ким манфаатлана олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони каримда мусулмонларни очкўзликка мойил бўлишдан қайтаради:

«Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят).

Шунингдек, очкўзлик кишининг зеҳнини пасайтиради, унинг ақлига руҳий озуқалардан фойдаланишига йўл бермай қолади. Чунки очкўз кишининг фикри-зикри фақат турли овқатларга боғланиб қолади. Натижада у ўз фикрини, иродасини поклай олмайди ва камчиликларини тузата олмайди, инсонликдан чиқиб, ҳайвонликка юз тутади. Инсон дучор бўладиган бундай пасткаш сифатни Аллоҳ таоло «кофирларнинг сифати» дейди:

«Куфр келтирганлар «баҳраланурлар» ва худди чорва ҳайвонлари егандек ерлар ва олов уларга турар жойдир» (Муҳаммад сураси, 12-оят).

Исломнинг энг муҳим мақсадларидан бири бўлмиш руҳий ҳаётни жорий қилишда еб-ичиш борасида ўртача бўлиш хусусидаги Қуръони карим кўрсатмаси шундан иборат.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Али розияллоҳу анҳу дедилар.Бир одам келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан.Рамазондан кейин қайси ой рўзасини тутишимни амр қиласиз, деб сўради..Агар давоми...

3692 16:00 / 11.08.2021
Бир солиҳ зот унинг тавбаси ҳақида сўрашди. У шундай жавоб берди .Бир куни гуноҳларим, камчиликларим ва Аллоҳга қайтадиган куним ҳақида фикр юритдим. Қарасам, давоми...

3195 07:30 / 27.03.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рост айтмишлар . . .Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Огоҳ давоми...

3817 11:39 / 22.06.2019
Абу Юсуф Баззоз дейдилар .Тобеъинларга замондош бўлган Риёҳ Қайсий бир аёлга уйланди. Келинкуёв гўшангага киришди. Тонг отгач, келин хамир қормоқчи эди, Риёҳ .Ҳали давоми...

2011 07:59 / 27.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021