1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдираман

09:45 / 10.10.2018 2595 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

567- وَعَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ امْرَأَةً جَاءَتْ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِبُرْدَةٍ مَنْسُوجَةٍ، فَقَالَتْ: نَسَجْتُهَا بِيَدَيَّ لأَكْسُوَكَهَا، فَأَخَذَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُحْتَاجًا إِلَيهَا، فَخَرَجَ إِلَينَا وَإِنَّهَا لإزَارُهُ، فَقَالَ فُلاَنٌ اكْسُنِيهَا مَا أَحْسَنَهَا، فَقَالَ: «نَعَمْ» فَجَلَسَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي الْمَجْلِسِ، ثُمَّ رَجَعَ فَطَوَاهَا، ثُمَّ أَرْسَلَ بِهَا إِلَيْهِ. فَقَالَ لَهُ القَوْمُ: مَا أَحْسَنْتَ! لَبِسَهَا النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مُحْتَاجًا إِلَيهَا، ثُمَّ سَأَلتَهُ، وَعَلِمَتْ أَنَّهُ لاَ يَرُدُّ سَائِلاً، فَقَالَ: إِنِّي وَاللهِ مَا سَأَلْتُهُ لأَلْبَسَهَا، إِنَّمَا سَأَلْتُهُ لِتَكُونَ كَفَنِي. قَالَ سَهْلٌ: فَكَانَتْ كَفَنَهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

567/4. Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига тўқилган бир бурда (тўқима ҳошияли шамла кийим) олиб келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, буни сизга кийдираман, деб ўз қўлим билан тўқиганман», деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига керак бўлгани учун ҳам уни олдилар. Сўнгра (ичкарига кириб), изор ўрнида кийиб, бизнинг олдимизга чиқдилар. Шунда ўша ердагилардан бири: «Мунча ҳам яхши экан, шуни менга кийдиринг», деди. У зот: «Хўп», дедилар. Бас Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша ердаги мажлисда ўтириб, кейин қайтиб, уни тахлаб, ҳалиги кишига бериб юбордилар. Қавмдагилар у кишига: «Яхши иш қилмадинг, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор нарса сўраган кишига йўқ демасларини билар эдинг-ку», дейишди. У киши эса: «Аллоҳга қасам, мен буни кийиш учун сўрамадим. Балки кафаним бўлиши учун сўрадим», деди. Саҳл: «Ўша унинг кафанлиги бўлди», дедилар.

Имом Бухорий ривоятлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
566 . , ,. . 5663. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир пайт биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга давоми...

2373 09:39 / 09.10.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жалла халойиқнинг тақдирини қазо қилган чоғда Ўз ҳузуридаги давоми...

4481 15:08 / 10.06.2017
Имрон ибн Ҳусойн алХузоий розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиЖуҳайна қабиласидан бўлган бир аёл зинодан ҳомиладор бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3972 08:20 / 04.11.2017
. ,. . 6464. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг анбиёлардан бири ҳақида ҳикоя қилиб давоми...

2006 08:37 / 29.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021