1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Соғлом бола тилаб дуода бўлиш

15:07 / 14.10.2018 7357 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оила қуриб, биргаликда оилавий ҳаёт кечираётган келин-куёвлар Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд тилаб дуода бўлишлари жуда ҳам муҳимдир.

Бу ишни Аллоҳ таолонинг набийлари қилгандир.

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ


«Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», деди» (38-оят).

Аллоҳ таоло лутфу карам кўрсатиб, бола ҳомила шаклида пайдо бўлганидан кейин ҳам ота-онаси унинг солиҳ фарзанд бўлиши ҳақидаги дуоларини давом эттиришлари зарур. Зотан, бу иш Одам ота ва момо Ҳавводан мерос бўлиб қолгандир.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

ﭰ ﭱ ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ ﭻﭼ ﭽ ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ


«У сизларни бир жондан яратган ва сокинлик топиши учун ундан жуфтини яратган Зотдир. Вақтики, у (жуфтини) ўраганида, енгил ҳомиладор бўлди. Бас, у билан юрди. У оғирлашганда эса икковлон Робблари Аллоҳга: «Агар бизга солиҳ (фарзанд) берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўлажакмиз», деб дуо қилдилар» (189-оят).

Вақт ўтган сайин ҳомила катталашиб бориб, она оғирлашади. Туғиш вақти яқинлашганда отада ҳам, онада ҳам фитрий-табиий ҳис-туйғулар ошади, уларда орзу-умид пайдо бўлиб, фарзандларининг соғ-саломат, тўла-тўкис ва аҳли солиҳлардан бўлишини орзу қиладилар. Шунингдек, уларда онанинг эсон-омон қутулиб олиши ҳақида ҳадиклари ҳам бор. Ҳар қандай орзу-умид паллаларида инсон Аллоҳга илтижо қилади. Ота-онада эса ҳам орзу-умид, ҳам ҳадик бор. Шунинг учун ҳам улар: «Агар бизга солиҳ фарзанд берсанг, албатта, шукр келтирувчилардан бўламиз», деб дуо қилишлари матлубдир.

Ушбу ҳомила давридаги ва олдин айтиб ўтилган ундан аввалги даврдаги ота-онанинг Аллоҳ таолога қиладиган илтижолари ва дуоларининг фойдаси ниҳоятда кўп ва зарур эканини замонавий илм ҳам тасдиқлади.

Ирсиятни ўрганувчи олимлар илмий тадқиқотлар ўтказиб, одамларнинг нима учун борган сари беоқибат, бераҳм бўлиб кетаётгани, оила аъзолари орасида ўзаро ҳурмат ва эъзоз йўқолиб бораётганининг сабабини топганларини эълон қилишди. Уларнинг айтишларича, мазкур нохушликларнинг асосий сабаби ота-оналар томонидан исталмаган фарзандларнинг дунёга келиши экан.

Бу эса беоқибат инсонлар асосан зинодан ва фарзанд кўришни истамаган ота-оналардан туғилади, деганидир. Ота-онанинг фарзанд кўришни истамай тургандаги руҳий ҳолати улардан пайдо бўлган ҳомилага ўтиши турган гап. Ота-онаси туғилишини истамаган фарзанд онасининг қорнида туриб, уларнинг салбий руҳиятидан салбий таъсир олиши ҳам турган гап.

Шунинг учун ҳам динимиз таълимотларида келин-куёвлар доимо Аллоҳ таолодан солиҳ ва соғлом фарзанд сўраб, давомли равишда дуо қилиб туришлари лозимлиги таъкидланади.

“Соғлом бола” китобидан



Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жаъфар ибн Сулаймондан ривоят қилинади .Ҳабиб Форсий шундай дейди .Бир куни хотиним нон ёпиш учун хамир қорди. Хамир тайёр бўлгач, тандирга олов ёққани кетди. Шу давоми...

3093 08:00 / 23.12.2019
Ҳожати тушганда ўзини хору зор тутиб, синиқлик кўрсатиб, ялинибёлвориб юрган одамлардан баъзилари иши битиб, ҳожати раво бўлганидан кейин қарзни инкор қилиш давоми...

3861 17:16 / 20.10.2018
Ибодатларнинг энг асосийси, энг улуғи, энг аҳамиятлиси намоздир. Намоз арабчада .солат, дейилади, луғатда .яхшиликка дуо, деган маънони англатади. Шариатда эса давоми...

5117 12:40 / 19.04.2019
Аллоҳнинг охирги элчиси Муҳаммад алайҳиссалом Мадина шаҳрига кўчиб келганларидан сўнг, у ерда масжид барпо этишни ирода қилдилар. Дастлаб масжид қурилганда давоми...

7494 14:10 / 16.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021