1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Вақф” фонди раҳбарияти акция доирасида 39 талабага контракт пулини тўлаб берди

10:36 / 15.10.2018 2486 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги «Вақф» хайрия фонди «Илм йўлида кўмак берамиз» акциясида идора тасарруфидаги таълим муассасаларида таҳсил олувчи 39 нафар намунали ва иқтидорли талабаларнинг тўлов-контракт пулларини тўлаб берди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида мазкур акциянинг биринчи босқичига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Қуръони каримни тўлиқ ёдлаган 15 нафар талабага энг кам иш ҳақининг 10 бараваригача пул мукофотлари ва китоблар берилди.

Фонд вакилининг айтишича, «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси доирасида Ўзбекистоннинг 9 вилоятидаги 306 масжид жами қиймати 367 миллон сўмлик 13 мингдан зиёд диний-маърифий мазмундаги адабиётлар билан ҳам таъминланган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Turon24
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 1 март куни .Қадам, лойиҳасининг илк мусобақаси ўтказилди. Мусобақа Чилонзор туманидаги .Ҳилолнашр, нашриётининг бош дўконида бўлиб ўтди. Мусобақа давоми...

2107 18:28 / 01.03.2021
2023 йил 5 январь куни Тошкент шаҳри Юнусобод тумани .Минор, жомеъ масжидининг янги имомхатиби намозхонларга таништирилди. Ушбу маросимда Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2951 18:14 / 05.01.2023
Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида .Имом Аъзам Абу Ҳанифа, номидаги Ислом институтининг очилиш маросими ўтказилди. Ушбу олий ўқув юрти Тожикистоннинг Сино давоми...

836 17:51 / 15.09.2025
Юртимизнинг беназир алломаси, фақиҳи, Фарғона вилояти Қўқон шаҳар .Саодат, жомеъ масжидининг имомхатиби, устоз Иброҳимжон домла Қодиров фоний дунёдан боқий давоми...

1797 15:20 / 03.05.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021