1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Мўминлар зафар топдилар

15:14 / 19.10.2018 3585 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муъминун сураси, 1–2-оятлар.

Аллоҳ таоло Муъминун сурасида марҳамат қилади:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ

1. Батаҳқиқ, мўминлар зафар топдилар.

Ушбу оят ила Аллоҳ таоло мўминларнинг зафар топишларига очиқ-ойдин, таъкидланган ваъда бермоқда. Суранинг аввалида «Батаҳқиқ» – «ҳақиқатан» сўзи билан бошланган жумла шунга далолат қилади. Қолаверса, жумланинг охирида «зафар топдилар» дейилиши нажот бўлиши аниқлигини билдириб, ҳеч қандай шубҳага ўрин қолдирмайди. Аслида, «зафар топадилар» дейилиши керак эди. Аммо «зафар топдилар» дейиш «албатта зафар топадилар» деган маънодан ҳам кучлидир.

Бу таъкиддан кейин Аллоҳ таоло ўша нажот топган мўминларнинг сифатларини зикр қилади:

ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ

2. Улар намозларида хушуъ қилувчилардир.

Хушуъ қўрқув билан сокинликнинг бирга қўшилганидир. Мазкур зафарга эришувчи мўминларнинг сифатларидан бири – намоз ўқиганларида Аллоҳ таоло мақоми ҳузурида қалбларини, вужудларини, ҳаракату саканотларини қўрқинч ва сокинлик ўраб олишидир. Бу ҳолат эса фақат намозни олий даражада қойилмақом қилиб адо этадиган мўминлардагина бўлади. Ўша мақомга етган мўмин зафардан умид этишнинг битта сабабини ўзида мужассам қилган бўлади. Намозни хушуъ билан ўқимайдиган, қалбида, вужудида, ҳаракату саканотида Аллоҳдан ҳайиқиш ва сокинлик ёғилиб турмайдиган одам намоздаги ҳолатини ўйлаб кўрсин, тезда ўзини ўнглаб олсин.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Эй Муҳаммад Ва улар тижорат ёки ўйинкулги кўрганларида, у томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен .Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса давоми...

6761 10:04 / 26.01.2019
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади .У етти осмонни табақаматабақа яратган Зотдир. Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут кўрмассан. Қайта назар давоми...

5530 11:00 / 12.02.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Бирортангизга ўлим келганда ndash васият чоғида ўзингиздан давоми...

762 19:00 / 11.06.2025
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Улар орасида Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юрит. Уларнинг ҳавойи нафсларига эргашма ва улар сени Аллоҳ давоми...

1288 19:00 / 15.10.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021