1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қизларжон...» китоби сотувга чиқди!

10:37 / 20.10.2018 4686 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча «Hilol» нашриёт-матбааси томонидан Одинахон Муҳаммад Содиқ қаламига мансуб «Қизларжон...» китоби нашрдан чиқди.

Китобга ёзилган сўзбошида шундай дейилади: “...Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис қисми саналмиш аёлларга бўлган муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга киришди. Бунинг учун жоҳилиятнинг аёл зотига бўлган муносабати қаттиқ қораланди. Қуръони карим жоҳилият аҳлининг аёл зотига нисбатан адолатсизлигини танқид қилиш билан кифояланиб қолмади, балки уларнинг бу ишларидан қиёматда сўралажаклари, қилмишларининг жазосини албатта тортишлари ҳақида хабар берди. Китобда аёлга қилинган тубан муносабатлар, унга етказилган турли зулм ва зарарларнинг мисоли бир қанча сура ва оятларда зикр қилинган”.

Энг муҳими, Ислом дини дунёда биринчи бўлиб аёл зотини улуғлаш борасида кураш бошлади, жамиятларни аёлни эҳтиром қилишга ундади. Ҳақиқатан, ўша даврда аёлларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган Исломдан бошқа бирор тузум ёки таълимот йўқ эди. Ана шундай бир пайтда Ислом аёл зотининг ҳам тўлақонли инсон сифатида, Аллоҳ таоло мукаррам этган инсон сифатида ўз ҳаққига эга бўлиши учун кураш бошлади. Ўша пайтда нозил бўлган ояти карималар аёл ҳақидаги исломий таълимотларни баён қилиш билан бирга, аёл зотини ерга урувчи жоҳилий урф-одатлар ва қонун-қоидаларни чилпарчин қилиб ташлар эди.

Китобдан “Қиз фарзанд улуғ ризқ-насибадир”, “Қизингиз балоғат ёшида”, “Оналарга нозик маслаҳатлар”, “Қизларжонга ҳам қалб нидоларим бор”, “Телевизорсиз ҳам яшаш мумкин”, “Таҳсинга лойиқ аёллар”, “Қизимга”, “Мода”, “Китоб ўқи, жон қизим!” каби мавзулар ўрин олган бўлиб, улар ўқувчида қизиқиш уйғотиши ва ҳар жиҳатдан фойдали бўлиши шубҳасиз.

Сотувда нархи: 9 000 сўм.


Муаллиф
Muslimaat.uz
Манба
«Hilol-nashr» нашриёти
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ номларидаги давоми...

2519 11:44 / 17.05.2019
Кеча 3 март куни юртимизда яна бир кўркам масжид Аллоҳнинг байтларидан бўлган .Сирож Солиҳ, масжидининг очилиш маросими ўтказилди. Маросимга Ўзбекистон давоми...

3802 11:30 / 04.03.2021
Дубайда жойлашган Kebab Shop муассаси ёнида антиқа эълонга кўзингиз тушади ndash унда таомлар рўйхати бўлиб, уларга чегирмалар кўрсатилмаган, лекин вақтинча ишсизлар у давоми...

3161 10:49 / 17.10.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2022 йил муборак Рамазон ҳайитининг давоми...

4246 18:57 / 30.04.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021