1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ассаламу алайкум, эй мўминлар ҳовлисидаги қавмлар

06:54 / 24.10.2018 2776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كُلَّمَا كَانَ لَيْلَتهَا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَخْرُجُ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ إِلَى البَقِيعِ، فَيَقُولُ:«السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ دَارَ قَوْمٍ مُؤمِنِينَ، وَأَتَاكُمْ مَا تُوعَدُونَ غَدًا مُؤَجَّلُونَ، وَإِنَّا إِنْ شَاءَ اللهُ بِكُمْ لاَحِقُونَ، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لأَهْلِ بَقِيعِ الغَرْقَدِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

582/2. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари, қачон Оишанинг навбати келадиган бўлса, кечанинг охирида Бақийъ қабристонига чиқиб: «Ассалому ъалайкум дора қавмим муъминийна ва атокум ма тувъадуна ғодан муажжалуна ва иннаа иншааллоҳу бикум лаҳиқун. Аллоҳумма иғфир лиаҳли бақийъил ғорқад», деб айтардилар.

(Маъноси: «Ассаламу алайкум, эй мўминлар ҳовлисидаги қавмлар. Сизларга ваъда қилинган нарса келди. Иншааллоҳ эртага кечикиб бўлса ҳам, сизларга йўлиқамиз. Эй Раббим, Бақийъ ғарқад қабристонидагиларни мағфират қил».

Имом Муслим ривоятлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ўтирган эдик, шу пайт оппоқ кийимли, давоми...

4270 08:15 / 21.12.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва давоми...

4703 06:10 / 24.08.2018
Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким биродарининг мактубига унинг давоми...

5856 11:15 / 30.10.2024
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Абу Толҳа Мадинада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида Байруҳо номли боғ энг севимлиси эди. давоми...

3412 10:10 / 06.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021