1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Америкалик мусулмон талаба ажабтовур тижоратга қўл урди

15:04 / 24.10.2018 3382 pdf Ўқиш режими + -

Одатда одамлар катта-катта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети (АҚШ) талабаси ҳам ажабтовур тижоратни йўлга қўйди. У одамларга ҳалол гўшт етказиб беришни мақсад қилди, деб хабар бермоқдаThe Daily Texan нашри

Техас университети ҳудуди ва унинг атрофида ҳалол гўшт харид қилишнинг имконияти йўқ. Кунларнинг бирида Маъаз Саййиднинг дўсти унинг отаси дўконидан ҳалол гўшт олиб келишини илтимос қилди. Маъазнинг отасида ҳалол маҳсулотлар сотиладиган кичик бир дўконга бор эди. Ҳалол гўшт сотиб олиш имконига эга бўлмаган дўстига ёрдам бериш истаги, Маъазнинг ўз тижоратини йўлга қўйишига туртки бўлди. Натижада Техас университети атрофида истиқомат қилувчи мусулмон талабалар учун ҳалол гўшт харид қилиб олиш имкони пайдо бўлди.

Техас университети штатдаги энг катта олий ўқув даргоҳи ҳисобланади. Бу ерда қарийб 55 минг талаба таҳсил олади. Талабалар Остинда барча истиқомат қилувчиларнинг 14 фоизини ташкил этади.

Саййид GroupMe ихтисослаштирилган илова орқали (хабарлар билан гуруҳ алмашинувини ташкил этиш учун веб-сервис) ҳалол гўшт учун отаси дўконининг прайс-варағини чоп этди.  Мижозларнинг буюртмаси учун прейскурант тузиб чиқди. Бу ерда онлайн тарзда гўштга буюртма бериш мумкин бўлади. Буюртма тўплангандан кейин, мижоз унга маҳсулотни етказиб бериш учун тўловни амалга оширади. Гўштни етказиб бериш ҳозирча фақат якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилмоқда.

– Ушбу хизматлар – мусулмонларга ўзларини фуқаро сифатида эркин ҳис қилишларига имконият яратади, негаки улар шундоқ ҳам америка жамиятига мослашиш учун кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқдалар, – дейди Маъаз Саййид. – Мен уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан ҳалол гўштни бемалол харид қилишларини истайман, негаки, бу мусулмонлар учун ғоятда муҳим нарса».

Саййиднинг мижозларидан бири Амна Маликнинг айтишича, ушбу хизмат унинг вақти тежалишига катта ёрдам бермоқда. Негаки, у авваллари ҳалол гўшт харид қилиш учун 240 км йўл босиб, штатдаги энг йирик шаҳар – Хьюстонга боришга мажбур эди. Бунда фақатгина йўлнинг ўзига – бориб-келиш учун 5 соат вақт сарф бўларди.

Маъаз Саййид келажакда тижоратини кенгайтиргани ҳолда, нафақат университет атрофида яшовчи талабалар, балки бутун шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси давоми...

2516 14:27 / 09.02.2024
.Ҳилол, нашриётида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг навбатдаги нашри 2020 йил 11 январь куни соат 09.00 да сотувга чиқарилади.Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон давоми...

2772 08:15 / 11.01.2020
Марокаш пойтахти Работ 2022 йил .Ислом оламининг маданий пойтахти, деб эълон қилинди. Бу ҳақда GZT сайти хабар берди. Таълим, фан ва маданият бўйича Ислом ташкилоти ISESCO давоми...

2700 15:30 / 19.11.2021
Муҳтарам ватандошлар Сиз, азизларни, барча мўминмусулмон юртдошларимизни, бутун халқимизни улуғ ва мўътабар айём ndash Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан самимий давоми...

1488 18:50 / 05.06.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021