1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Ал-Ақсо” масжиди имоми Ўзбекистонга ташриф буюрди

09:30 / 25.10.2018 3348 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Қуддус шаҳридаги “Ал-Ақсо” масжиди имом-хатиби Юнус Салоҳ Одил бошчилигидаги делегация Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов билан учрашди, деб хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати.

Учрашувда муфтий меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизнинг ушбу муқаддас диёр билан алоқалари ривожланиб бораётганини эътироф қилди.

Ўз навбатида, Юнус Салоҳ Одил ҳам мана шундай улуғ алломалар етишиб чиққан табаррук Ўзбекистон заминини зиёрат қилганидан беҳад мамнун эканини изҳор қилди. Меҳмон сафар давомида олган тассуротларини ўз халқига сўзлаб беришини ва уларни бу диёрларни ҳам зиёрат қилишга чорлашини таъкидлади.

Учрашув давомида зиёрат туризмини ривожлантириш ва икки давлат уламолари ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
АҚШнинг янги сайланган президенти Жо Байден лавозимдаги ишини бошлаши билан, эндиликда собиқ президент, Дональд Трамп томонидан имзоланган 15га яқин қарорларни давоми...

3687 10:36 / 22.01.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, давоми...

1477 19:34 / 24.08.2024
.Hilol Nashr, матбаанашриёт мажмуаси ҳамда Islom.uz портали жамоаси етук аллома, Ливиядаги Ғирён шаҳри муфтийси, шайх Муҳаммад Омир Робитий ҳазратларининг вафотлари давоми...

1993 11:22 / 11.02.2021
Бугун, 24 сентябрь куни уламолар Навоий вилоятидаги қуйидаги жоме масжидларга ташриф буюриб, жума намозини мўминмусулмонлар билан адо этиб, маърифий суҳбат қилиб давоми...

1590 11:51 / 24.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021