1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зиммасида?

05:00 / 15.02.2017 4421 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Авваллари бу савол ўртага ташланмаган. Чунки никоҳ тўйи кимнинг зиммасида эканлигини ҳамма яхши билган ва унга амал қилган. Ҳозир ҳам кўпчилик жамиятларда, ҳатто мусулмон бўлмаган халқларда ҳам тўйни эр тараф қилади. Агар «Никоҳ тўйини келин тараф қилиши керак», деган гап айтилса, уларнинг ҳуши бошидан учиб кетиши турган гап. Айниқса, «Ош қиз тарафда бўлади. Куёв тараф ҳолига қараб, келин тараф қилган тўй ошига икки юз элликтагача, баъзида ундан ҳам кўпроқ одам олиб келади. Агар келин тараф уларни яхшироқ кутиб олмаса, балога қолади», дейилса, мутлақо ишонишмайди. Ҳа, шариат кўрсатмасига амал қилмаслик оқибатда ана шундай инсон табиатига тўғри келмайдиган нарсаларни қилишгача олиб боради.


Аслида никоҳ тўйини қилиш эр тарафнинг вазифаси. Бунга ҳужжат ҳам бор, далил ҳам бор. 

1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оналаримизга уйланганларида барча ҳолатларда ўша вақтнинг имкониятидан келиб чиқиб, ўзлари никоҳ тўйи қилганлар. Бирорта онамизга «Отангга айт, тўй қилиб берсин», демаганлар. Зотан, ўзини эр билган одамга бу гапни айтиш ордир.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйланган эркак саҳобаларга никоҳ тўйи қилишни топширганлар. Жумладан, Абдурроҳман ибн Авф розияллоҳу анҳуга.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камбағал бўлса ҳам, ўз куёвлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳуга никоҳ тўйи қилишни топширганлар.

«…Эртасига Али ибн Абу Толиб келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинроқ жойга турди ва у зот эшитадиган қилиб:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизларига совчилик қилмоқчи бўлувдим. Ўзимнинг бирор нарсам ҳам йўқ эди. Аммо яқинлик ва меҳрларидан умидвор бўлиб сўраган эдим», деди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам дар¬ҳол буни мулоҳаза қилдилар ва у кишига оғир ботмайдиган қилиб:

«(Маҳрга) бирор нарсанг борми?» дедилар.

«Йўқ, ё Аллоҳнинг Расули», деб жавоб берди Али.

«Ҳутамийя совутинг қани?» дедилар.

«Ўзимда, ё Аллоҳнинг Расули», деди.

«Бўлмаса ўшани бер», дедилар.

Али ибн Абу Толиб совутни олиб келди. 

Тўй кечаси бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам куёв бўлмиш Али ибн Абу Толибга:

«Эй Али, келинга бир тўй ҳам қилмоқ керак», дедилар.

Шунда Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳу:

«Менда бир қўчқор бор!» деди.

Ансорийлардан бир гуруҳи бир неча соъ жўхори жамлаб келишди. Ана ўша нарсалардан тўй зиёфати уюштирилди.

4. Ислом уммати ва уламолар жумҳурининг ижмоъси.


Нима учун никоҳ тўйи қилиш эркакка юклатилган?

Аввало, эркакка эркак бўлганлиги учун никоҳ тўйи қилиш юклатилган. Зотан, янги қурилган оила унинг номидаги оила бўлади. Мазкур оиланинг бошлиғи айнан эркак бўлади. Хотини қилиб берган тўй эркакка шараф эмас, ор-номус бўлади.

Иккинчидан, бир қиз ота-онадан туғилиб, уларнинг тарбиясини кўриб, энди вояга етганда уларни ва бошқа оила аъзоларини ташлаб, бошқа тарафга ёлғиз ўзи бориб, янги оилага аъзо бўлишга рози бўлишининг ўзи куёв ва унинг оиласи учун шарафдир. Бу билан куёв ва унинг оиласининг жамиятдаги обрўси ошади. Бунга эса айнан келин сабабчи бўлади. Шунинг учун куёв тараф келиннинг шарафига тўй беради.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Ва уаёлларнинг ҳудди зиммаларидаги бурчларига ўхшаш ҳақлари маъруф ила бор. Эркаклар улардан даражалидирлар,, деган Бақара, 228.Шарҳ Ушбу ояти давоми...

18034 05:00 / 14.02.2017
Ушбу турдаги ҳақлар эрга ҳам, хотинга ҳам бир тарафдан ҳақ бўлса, иккинчи тарафдан мажбурият ҳисобланадиган нарсалардир. Икки тараф ҳам мазкур ҳақдан баҳраманд давоми...

12472 19:36 / 16.04.2018
Азалдан жамият ва турли диний таълимотларда оила муқаддас саналиб, уларда оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган.Оила жамиятнинг асосидир. Оилалар давоми...

5003 05:00 / 15.02.2017
Аёл ndash аввало онамиз, қолаверса, жуфти ҳалолимиз, опасинглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса, демак, жамият соғлом бўлади. давоми...

5523 05:00 / 04.03.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021