1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Иблис билан суҳбат

16:56 / 29.10.2018 5554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ буюради: 

«Аллоҳ ва пайғамбарга итоат қилингиз!» Агар юз ўгирсалар, бас, албатта Аллоҳ (бундай) динсизларни севмас» (Таҳрим сураси, 11-оят).

Аллоҳ иймонсизларни севмас, дегани уларни афв этмас, тавбаларини қабул қилмас, деганидир. Шунинг учун ҳам куфри ва кибрлангани туфайли Иблисни афв этмаган ва тавбасини қабул қилмаганди. Ҳолбуки Одам алайҳисаломни афв этиб, унинг тавбасини қабул қилишни билдирганди. Чунки Одам – салом унга – нафсининг айбдорлигини тан олган ва афсус-надоматлар қилиб, нафсини койиган эди. Одам алайҳиссаломнинг қилган гуноҳи аслида у қадар катта гуноҳ бўлмаса ҳам – чунки пайғамбарлар гуноҳдан покланганлар – тўғри ишончга кўра, улар пайғамбарликдан олдин ҳам, пайғамбарликдан кейин ҳам гуноҳ қилмайдилар – зоҳиран гуноҳ қилганлар ҳолатидадирлар. Шунинг учун Ҳазрати Ҳаво ва у, биргаликда шундай дедилар:

– Улар (Одам ва Ҳаво): «Парвардигоро, бизлар ўз жонимизга жабр-зулм қилдик. Агар бизларни мағфират ва раҳм қилмасанг, шубҳасиз, зиён кўргувчилардан бўлиб қолурмиз», – дедилар. 

Одам алайҳиссалом пушаймон бўлди. Қатъиян тавба қилиб, Раббининг афвини тилади. Аллоҳнинг раҳматидан асло умидини узмади. Шунинг учун ҳам Раббимиз марҳамат қилади:

(Эй, Муҳаммад), менинг ўз жонларига ҳаддан зиёд зулм қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан умид узманглар! Албатта, Аллоҳ (ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир». 

Ҳолбуки, Иблис ўз нафсининг айбдорлигини тан олмади, қилган ишига афсусланмади ва нафсига танбеҳ бермади. Тезда тавба қилиб, Аллоҳнинг афвини сўраш йўлига юрмади. Аксинча, Аллоҳнинг раҳматидан умидини узди, кибрланди.

Кимки Иблисдай ҳаракат қилса, тавбаси қабул қилинмайди. Кимки Одамдай алайҳиссаломдай ҳаракат қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул қилади. Чунки нафснинг шаҳвоний ҳою-ҳавасидан юзага келган гуноҳнинг афв этилишидан умид қилса бўлади. Кибр ва манманликдан юзага келган гуноҳнинг эса афв этилишидан умид йўқ. Одам алайҳиссаломнинг гуноҳи нафснинг шаҳвоний орзуси туфайли юз берганди. Иблиснинг гуноҳи эса кибр ва манманликдандир.

Бир кун Иблис Мусо алайҳиссаломнинг олдига келиб, деди:

– Аллоҳ сенга пайғамбарлик бериб, хос қулларидан қилиб олди, сен билан суҳбатлашиб туради.

Мусо:

– Шундай, хўп, муродинг нима, сен кимсан?

Иблис:

– Эй, Мусо, Роббингга: «Бандалардан бири тавба қилмоқчи!» – деб айт.

Иблис шу сўзларни айтаётганда, Аллоҳ ваҳий йўли билан Мусо алайҳиссаломга маълум қилди:

– Эй Мусо, олдингга келган шу бандага – баённоманг қабул бўлади, агар Одам алайҳиссаломнинг қабрига сажда қилсаиг, тавбанг инобатга олиниб, ўзинг афв этиласан, деб айт.

Мусо алайҳиссалом Аллоҳнинг бу ваҳийсини Иблисга билдиради, лекин Иблис аччиқланади ва шундай дейди:

– Эй Мусо, Мен жаннатда унинг (Одам алайҳиссаломнинг) тиригига сажда қилмадим, энди ўлигига сажда қиламанми?

Бир кун Иблис деди:

– Ё Рабб! Одам туфайли мени жаннатдан қувдинг. Фақат билиб қўй: Сен мени қандай безор қилган бўлсанг, мен ҳам уни шундай безор қила оламан. 

Аллоҳ буюрди:

– Сен одамларни безор қилувчисан! (Пайғамбарларни шайтон безор қилолмайди).

Иблис:

– Яна нима! 

Рабб:

– Ундан (Одамдан) туғилган бола қанча бўлса, сенинг ҳам шунча боланг бўлади!

Иблис:

 – Яна нима! 

Рабб:

– Қалбларига васваса солишинг мумкин!  

Иблис:

– Яна нима!  

Рабб:

– Барча ёрдамчиларинг билан уларни йўлдан оздириб, ҳаром даромад ва ҳаром харж қилишлари, бузуқ, ва хурофий нарсаларга майл этишлари, ёмон амаллар билан овора бўлишлари ва орзу-ҳаваслар остида ўралишишлари, тавбани тарк этишлари учун васвасага сола оласан!

Аллоҳнинг Иблисга: «Шуларни кила оласан!» – деб билдириши таҳдид оҳангидадир. Яъни: «Қани, шуларни қилавер-чи, кейин кўрасан!» қабилидадир. Шунинг учун:

– Албатта, Бизнинг оятларимизга эгрилик қиладиган (яъни уларни бузмоқчи бўлган) кимсалар Бизга махфий номаълум бўлиб қолмаслар. Ахир дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми ёки қиёмат кунига (Аллоҳнинг азобидан) хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар! Албатта, У қилаётган амалларин гизни кўриб тургувчидир, маъносидаги оятнинг «Ўзларингиз хоҳлаган амални қилаверинглар» жумласини ташкил этган парчаси ҳам шу қабилидандир.

Шундан кейин Одам келиб, Аллоҳга деди:

– Эй Раббим, Иблисни менинг (болаларимнинг) бошига бало қилдинг, мен унинг васвасаларидан ўзимни фақат Сенинг ёрдаминг билан ҳимоя қила оламан. Аллоҳ марҳамат килди:

– Ҳар туғилган болангга бир ҳимоячи фариштани вакил қилиб қўяман.

Одам: 

– Яна нима! Рабб:

– Бир савобга ўн савоб бераман!

Одам: – Яна нима! Рабб:

– Жонлари танларида эканлигида тавбаларини қабул қиламан! 

Одам: – Яна нима!  Рабб:

– Уларни афв этаман. 

Одам: – Етади, ё Рабб!

Орадан бирмунча вақт ўтгач, Иблис такроран келиб дедики:

– Ё Рабб, Одамлар учун пайғамбарлар юбординг, китоблар туширдинг. Қани менинг пайғамбарим?

Рабб:

– Қоҳинлар, фолбинлар сенинг пайғамбарларинг. 

Иблис: 

– Китобларим нима бўлади? 

Рабб:

– Игна билан баданга солинган расмлар ҳам сенга китоблар ўрнида ўтаверади.

Иблис:

– Ҳадисим нима? 

Рабб:

– Ёлғон.

Иблис: 

– Қуръоним нима? 

Рабб:  – Қофияли сафсаталар, маддоҳликдан ўзгасини билмайдиган шеърлар. 

Иблис:

– Муаззиним? 

Рабб:

– Мазмунсиз шовқин таратувчи чолғулар. 

Иблис:

– Масжидим қаер? 

Рабб:

–Тунги кўчалар. 

Иблис:

– Уйим қаер? 

Рабб:

– Ҳаммомлар. 

Иблис:

– Ейдиганим нима? 

Рабб:

– Ҳаром йўл билан ё ишламай топилган таомлар. 

Иблис:

– Ичадиганим нима? 

Рабб: – Ақл идорасини йўқ қилувчи ичимлик ва карахт қилувчи моддалар.

Иблис: 

– Тузоқларим нимадир? 

Рабб:

– Бузуқ хотинлар.


Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ширк Аллоҳ таолога хос бўлган сифатларда, исмларда, ишларда, ҳукмларда бўлмайди, балки Аллоҳ таолонинг зотида ҳам бўлади. Ширкнинг шаръий тушунчаси ndash махлуқни давоми...

4639 17:00 / 03.07.2021
Эҳтиёт бўлиш лозим бўлган қалб хасталикларидан бири бидъат ҳисобланади. .Бидъат, сўзи луғатда .бир нарсани янгитдан пайдо қилиш, деган маънони давоми...

4409 17:00 / 04.09.2021
... . . Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган узун ҳадисда, жумладан, қуйидаги дуо бор .У Зот .Сўра,, деди. Мен дедим .Аллоҳим, давоми...

1910 19:00 / 24.06.2023
Учинчи офат ndash гапда чуқур кетиш.Бу нарса оғизни тўлдириб, қофиясини келтирган ҳолда гапириш ила бўлади. . .Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят давоми...

5232 13:00 / 02.01.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021