1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ширин сўз – муваффақиятлар калити

18:02 / 30.10.2018 7007 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оилада ёки жамиятда содир бўладиган катта-кичик жанжалларни диққат билан кузатар эканмиз, уларнинг кўпчилигига асосан қўпол сўз ва ёмон муомала сабаб бўлаётганига  гувоҳ бўламиз. Ўйламай гапириб қўйилган бир оғиз сўз катта-катта жанжалларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Ширин сўз кўпгина муваф-фақиятларнинг омилидир. У тараққий этган жамият ташкил этишнинг асосларидандир. Шунинг учун ҳам бу нарсага барча тарбиячилар ва ислоҳчилар катта аҳамият берадилар. Улар доимо кишиларни бошқаларга яхши сўзларни айтишга, мулойим гапиришга ундайдилар. Яхши, мулойим гапириш инсоннинг обрўсини орттиради, атрофига яхши дўстларни йиғади, барчанинг ҳурматига сазовор қилади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло  кишиларни ширинсўз бўлишга чақиради:

ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ ﮄ ﮅﮆ ﮇ ﮈ ﮉ ﮊﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ

«Бандаларимга айтгин, улар энг гўзал бўлган нарсани айтсинлар. Албатта, шайтон ораларини бузиб турадир. Албатта, шайтон инсон учун очиқ-ойдин душмандир» (Исро сураси, 53-оят).

Аллоҳ ушбу оятда мусулмонларни ўзаро суҳбатларида, гап-сўзларида ширинсўз бўлишга буюради. Агар улар буйруққа итоат этмай, ёмон сўзларни ихтиёр қилсалар, албатта, шайтон ораларини бузади ва натижада ёмонлик ва душманлик содир бўлади. Бошқа бир оятда Аллоҳ шундай марҳамат қилади:

 

ﯦ ﯧ ﯨ

«Ва одамларга яхши гаплар айтинг» (Бақара сураси, 83-оят).

Аллоҳ таоло кишиларни паст овоз билан сўзлашга ундайди. Чунки ширинсўзлик шуни тақозо қилади. Овозини баралла қўйиб, бақириб-чақириб сўзлашни эса эшакнинг ҳанграшига ўхшатади:

ﰉ ﰊ ﰋ ﰌ ﰍ ﰎﰏ ﰐ ﰑ ﰒ ﰓ ﰔﰕ

 

«Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир» (Луқмон сураси, 19-оят).

Аллоҳ таоло кишилар билан сўзлашаётганда, муомала қилаётганда очиқ юзли бўлишни буюради ва қўполликдан қайтаради. У Зот Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата шундай дейди:

ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ

«Аллоҳнинг раҳмати ила уларга мулойим бўлдинг. Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар» (Оли Имрон сураси, 159-оят).

Демак, мусулмон одам ҳар доим хушмуомала, ширинсўз бўлиши лозим. Бежизга бу сифат Қуръони каримда тилга олинмаяпти. Бу нарсалар ҳаётда тинчлик ва бахт-саодатни орзу қилган ҳар бир жамият учун зарурдир.

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳусайн муаллим раҳимаҳуллоҳ деди .Муҳаммад ибн Сийрин гаплашиб, куларди. Агар ҳадис келиб қолса айтиб қолинса, қўрқиб, хушуъ билан турарди,.Ибн Асокир раҳимаҳуллоҳ давоми...

1558 15:30 / 03.11.2020
Бир отахон ўғлиникига кўчиб келди. Ўғли оилали, тўрт яшар фарзанди ҳам бор эди.Отанинг ёши бир жойга бориб қолган, қўллари қалтирар, кўзлари хира кўрар, оёқларини давоми...

4687 14:05 / 21.12.2019
Британиялик тадқиқотчилар томонидан тиббиётга оид янги тадқиқот ўтказилди. Унга кўра, кунига ярим литр сут ичиш кишини қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак давоми...

2912 15:09 / 28.08.2020
Ҳорис Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Аллоҳ табарока ва таоло Закариё алайҳиссаломнинг ўғли давоми...

3978 08:00 / 24.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021