1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дунё руҳий маданиятга муҳтож

11:10 / 04.11.2018 2859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугунги кунда дунё руҳий маданиятга муҳтождир. Олам моддий тараққиёт таъсири остида ўзининг баркамоллигига эришди, деган фикр охирги 30 йил ичида чиппакка чиқди. Бу асрда эришилган моддий тараққиёт кишиларни саодатга эриштириш йўлида ўз самарасини бермади. Аксинча, инсониятга бадбахтлик ва вайронагарчилик келтирган иккита жаҳон урушига сабаб бўлди. 

Ҳозирги кунда ҳам кучлилар кучсизларга ўз ҳукмини ўтказишга уриниб келмоқда. Бир тоифа иккинчисини ёмон кўришда давом этмоқда. Шу ва шунга ўхшаш кўпгина нарсалар руҳий бойликларга эга бўлмаган ёлғиз моддий тараққиёт касодга учрашини яққол кўрсатиб турибди. Буюк ҳинд шоири Рабиндранат Тагор моддий маданиятни танқид қилиб, унга руҳий маданият қўшилмаса, фойдаси йўқлигини таъкидлаб ўтишдан аввал ўз шогирдларидан бирига қуйидаги сўзларни айтиб, ёздириб қолдирган эди: «Илмий, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотлар табиатдаги нарсаларни яхшилаши, сайқаллаши мумкин, лекин инсонни ҳеч нарса қила олмайди. У нарса кишига руҳий камолотга эришиши учун йўл кўрсатиб бера олмайди. Чунки менимча, руҳий камолот моддий тараққиётга боғлиқ нарса бўлмай, бизнинг қалбларимиздан жой олган нарсадир. У моддий жиҳатдан қолоқ халқларда ҳам, тараққиётга эришган халқларда ҳам бир хил бўлади. Шундай экан, қўлимиздан келганча руҳий нарсаларни изламоғимиз керак. Биздан аввал ҳам кўпчилик кишилар бу ҳақиқатга эришганлар, руҳий камолотда тимсол бўла олганлар. Агар уларда биздагичалик илм ва моддий тараққиёт бўлмаса ҳам, улар тарбия ва мулоҳаза йўли билан улкан руҳий тараққиётга эришдиларки, бу тараққиёт кейинчалик ўзининг буюк самараларини берди. Улар эришган нарса нима эди? Бу нарсалар яхшилик, муҳаббат, бировни ўзидан юқори қўйиш, фидокорлик каби фазилатлар эди. Шу нарсаларга эришганимизда, қалбимиз тинч бўлиши, кишилар ўртасида дўстлик, биродарлик ҳукм суриши учун ҳеч қандай қонун ёки тузумга муҳтож бўлмас эдик. Энг ажабланарлиси шундаки, ҳозирги кунда маданиятимиз тараққиётга эришиш учун қонун ва тузумларни ислоҳ қилишга уринади, лекин руҳий қувватга суянишга ҳаракат қилмайди. Менимча, болаларимизга электр токининг фойдаларига қўшиб, ўзаро муҳаббатнинг фойдаларини, кўмир ва темирнинг манфаатларига қўшиб, очиқкўнгиллик ва раҳмдилликнинг ман-фаатларини ҳам ўқитмоқ даркор. Бошқача қилиб айтганда, улар ўқиётган илмларга абадий қоладиган руҳий сифатларни ҳам қўшиб юбормоқ лозим. Акс ҳолда кўзланган мақсадга эриша олмаймиз».

Бошқа динлардаги руҳий низомлар

«Исломда руҳий низом қандай?» деган саволга жавоб беришдан аввал бошқа динларда бу масалага қандай қаралишини қисқача эслаб ўтайлик. Уларда «руҳ билан жасад доимо келишолмай юради» деган фикр бор. Шунинг учун ҳам уларнинг эътиқодича, руҳ билан жасад ёнма-ён туриб тараққиётга эриша олмайди. Жасад руҳ учун қамоқдир. Дунё ишлари, унинг лаззатларидан баҳраманд бўлиш киши руҳини кишанлаб қўядиган ёмон нарсалардир. Шу фикр натижасида улар руҳий йўлни моддий йўлдан ажратишда моддий нарсани устун қўйганлар. Руҳни устун қўйганлар эса уни тараққий эттириш учун турли йўлларни ахтариб, дунёвий ишлардан четда қолганлар. Улар «руҳни ривожлантираман» деб, жасадни қийноққа солганлар, ўзларига баданни қийновчи турли машқларни ихтиро қилганлар: баъзилари овқат ейишни қисқартирганлар, бошқа бирлари эса баданларга оғир бўлсин деб, темир занжирларни осиб юрганлар. Ҳаттоки мих устида ўтирадиган ёки ётадиганлари ҳам бор. Христиан дини таркидунёчилик дини бўлиб, жасадни қўйиб, эътиборни фақат руҳга қаратган.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша онамиз айтадилар.Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг ҳузуримга келдилар ва.Эй Оиша Рухсат берсанг Роббим азза ва жаллага ибодат қилсам,, давоми...

3960 11:00 / 09.03.2021
Маймун ибн Меҳрон айтади .Бир роҳиб Умар ибн Абдулазизнинг олдига кирди. Умар ибн Абдулазиз ундан .Нима учун тинмай йиғлаяпсан, деб сўради. .Эй мўминлар амири, мен давоми...

2272 09:10 / 09.06.2019
СаволКинна солиш ҳақида бу нарса мумкинми ёки аксинчаЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймКинна солиш бошни уқалаш маъносида бўлса, тиббий ҳаракат ҳисобланиши давоми...

18988 11:01 / 04.03.2020
Намозда кулиш уч хил бўлади1. Қаҳқаҳа отиб кулиш.Кишининг ўзидан бошқаларга эшитилидаган кулгиси қаҳқаҳа, дейилади. Бунда у атайин ёки беихтиёр куладими, тиши давоми...

9978 17:45 / 07.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021