1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Москвадаги мавлид кечасида юртимиз вакиллари иштирок этади

16:34 / 10.11.2018 2290 pdf Ўқиш режими + -

Шу йилнинг 10 декабрь куни Москва шаҳридаги «Измайлово» концерт залида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган кунларига бағишланган хайрия кечаси ўтказилади. 

IslamNews ахборот агентлигининг Россия мусулмонлари диний жамоаси матбуот хизматига таяниб хабар беришича, РФ Жамоатчилик палатаси, Москва Ҳукумати ва Ислом маданияти, фани ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмаги остида Россия мусулмонлари диний жамоаси, Сурия вақфлар вазирлиги, Доғистон муфтияти  тадбир ташкилотчилари ҳисобланишади. 

Ташкилотчиларнинг сўзларига қараганда чипталар савдосидан тушган барча маблағлар Суриядаги урушда азият чекаётган маҳаллий аҳолига ёрдам бериш учун йўналтирилади.  Мусиқий дастурда Россия, Ўзбекистон, Туркия ва Суриядан  исломий қўшиқ ижрочилари қатнашиши ҳам ўрин олган.

Хусусан, томошабинлар таниқли туркиялик қўшиқчилар Қушон Иброҳим, ижодий гуруҳ яккахони Авлиёўғлу Абдулла, Ўзбекистонлик мавлид ҳофизлари, Доғистондан  «Нашидул Ислом» гуруҳи ва бошқалар иштирок этишади. Тадбир меҳмонлари орасида   –  Сурия вақф ишлари бўйича вазири Абдусаттор Ас-Саид, Шом олимлари кенгаши раҳбари, Дамашқ университети шариат факультети декани  Тоуфиқ Рамазон Ал-Бутий, доктор Бадиу Лаҳм ва «Ал-Тоуфий» мусиқий гуруҳи ҳам бўлади.


Islom.uz портали таҳриррияти

Мавзуга оид мақолалар
Nottingham шаҳридаги мусулмонларнинг ислом маданияти фестивали шаҳарнинг форрест майдончаси ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда iqna хабар беради.Ушбу маросим Керимий давоми...

1977 14:30 / 22.07.2019
Шотландиялик муслима шифокор кутиш вақтларини қисқартириб, бемор парваришини яхшилаган жарроҳлик роботларини жорий этишга қаратилган саъйҳаракатлар билан давоми...

1907 12:37 / 14.04.2021
Юртимизда кўп йиллар диниймаърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги .Иброҳимбой ва Орифжонбой, жомеъ масжиди имомхатиби Садриддин домла Абдурашидовнинг давоми...

1520 18:00 / 24.12.2024
Масжид бошқарувчиси кўрсатмалари ва назорати остида Масжидул Ҳарам ҳамда Масжидул Набавий умра ибодати учун зиёратчиларни қабул қилишга тайёр ҳолга келтирилди. давоми...

2359 14:44 / 10.04.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021