1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

То ўлим келгунича Роббисига ибодат қилган

11:36 / 13.11.2018 2160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ: «مِنْ خَيْرِ مَعَاشِ النَّاسِ رَجُلٌ مُمْسِكٌ عِنَانَ فَرَسِهِ فِي سَبِيلِ اللهِ، يَطِيرُ عَلَى مَتْنِهِ، كُلَّمَا سَمِعَ هَيْعَةً أَوْ فَزْعَةً، طَارَ عَلَيْهِ يَبْتَغِي الْقَتْلَ، أَوِ المَوْتَ مَظَانَّهُ، أَوْ رَجُلٌ فِي غُنَيمَةٍ فِي رَأْسِ شَعَفَةٍ مِنْ هَذِهِ الشَّعَفِ، أَوْ بَطْنِ وَادٍ مِنْ هَذِهِ الأَوْدِيَةِ، يُقِيمُ الصَّلاَةَ وَيُؤتِي الزَّكَاةَ، ويَعْبُدُ رَبَّهُ حَتَّى يَأْتِيَهُ اليَقِينُ لَيْسَ مِنَ النَّاسِ إِلاَّ فِي خَيْرٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

«يَطِيرُ» أَي يُسرع. «ومَتْنُهُ»: ظَهْرُهُ. «وَالهَيْعَةُ»: الصوتُ للحربِ. «وَالفَزَعَةُ»: نحوهُ. وَ«مَظَانُّ الشَّيءِ»: المواضع التي يُظَنُّ وجودُه فيها. «والغُنَيمَةُ» بضم الغين تصغير الغنم. «الشَّعْفَةُ» بفتح الشِّين والعين: هي أَعْلى الجبَل.

601/5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ йўлида жиҳод ниятида ҳар лаҳза отининг тизгини қўлида бўлган, уруш овози ёки қийқириғини эшитган заҳоти отини миниб, уруш бўлаяпти деб ҳисоблаган ерга ўлдириш ёки ўлиш, яъни ғозий ёки шаҳид бўлиш мақсадида етиб борган киши инсонлар ичида энг яхши ҳаёт ўтказаёган кимсадир», дедилар. Ва яна: «Бир қанча қўйларни олиб, тоғ чўққиларига чиқиб кетган ёки бирор водий ичига кириб кетган, у ерда намоз ўқиб, закотини бериб, то ўлим келгунича Роббисига ибодат қилган ҳамда инсонлар билан фақат яхши муомалада бўлган киши ҳам инсонлар ичида энг яхши ҳаёт кечираётган кимсадир», дедилар. Имом Муслим ривоятлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олсаю, таҳоратини давоми...

2119 08:33 / 13.09.2019
5 . ,. .96. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қуръон соҳиби худди тушовланган туя соҳибига давоми...

2081 08:40 / 29.12.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб .Мени бир амалга йўллангки, уни қилсам, жаннатга кирайин,, давоми...

8788 09:38 / 06.03.2025
. ,. . 97. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Қуръонни оҳанг билан ўқимаса, биздан эмас,, дедилар. Бухорий давоми...

16320 19:00 / 07.08.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021