1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Хасис мўминдан жўмард фосиқ яхшироқ

18:09 / 17.11.2018 4378 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ буюради:

“Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик (хасислик) қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзларини учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонлиқдир.

Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак! (Барча жонли-жонсиз нарсалар кетар ва) осмонлару ер мерос бўлиб, Аллоҳнинг ўзига қолур. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”. (Оли Имрон сураси, 180-оят.)

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу мавзуда айтган ҳадислари:

“Қиёмат куни молининг закотини бермаган бирон кимса четда қолмайди; закоти берилмаган мол кучли ва қудратли бир илон ҳолига келтирилади ва закот бермаган кишининг бўйнига ўралади!

Эй умматим! Дунёда беш хусусият борки, шуларга мубтало бўлишингиздан ва шу хусусиятларга эга бўлишингиздан қўрқиб, Аллоҳга сиғинаман.

1. Ёмон хотинларнинг юзага чиқиши, фаҳш ва ахлоқсизликнинг бутун жамиятни қамраб олиши. Жамиятда бундай хусусият пайдо бўлса, бу жамиятнинг алломалари, салафлари ҳеч кўрмаган оғриқларга, юрак санчиқлари ва турли жабру жафоларга дучор бўладилар.

2. Ўлчовда-тортишда ҳийлагарлик, била туриб нуқсон қилишлар. Бу ҳолда очарчилик ва етишмовчилик юз беради. Давлат катталари халққа зулм қиладилар.

3. Молларининг закотини бермасликлари. Бу ҳол юз берса, кўкдан ёмғир ёғмайди. Шундай бўладики, ер юзида ҳайвонотдан чиққанини айтмаса, бир томчи ҳам нам кўрмайдилар.

4. Аллоҳнинг ва Расулининг кўрсатган гўзал ахлоқ тарзларига риоя қилмасликлари. Бу ҳол юз берса, Аллоҳ уларнинг устига ташқаридан душман ёғдиради. Қўл остидаги нарсаларининг баъзиларини бой берадилар.

5. Давлат катталарининг Ҳақ китоби асосида иш юритмасликлари. Бу ҳолда Аллоҳ уларга ички нотинчлик беради. Одамлар бир-бирлари билан келишолмайдилар, бир-бирларига ёмонлик қиладилар. Жамиятда ҳар тарафлама нотинчлик ортиб боради.

Аллоҳ фақат ўлаётганда сахийлашган, лекин умр бўйи хасислик қилган кишидан ғазабланади.

Мўмин одамда икки хусусият бўлмаслиги керак:

1. Хасислик.

2. Ёмон феъл.

Хасислиқдан сақланинг! Чунки хасислик инсонларни закот бермасликка ундайди. Силаи раҳим қилмасликка ундайди. Жиноятга, бир-бирларининг қонини тўкишга ундайди. Оқибатда инсонлар закот бермайдилар. Силаи раҳим қилмайдилар, қон тўкадилар. Аллоҳ бадфеълликни яратди ва бадфеъл одамларни хасислик ва мол атрофида тавоф эттирди.

Имом Аъзам дейдики:

“Мен хасисни одил бўлиши мумкин деб айтолмайман. Чунки, хасислик хасисни бир ҳолатни кузатишга ва ипидан-игнасигача тадқиқ этишга етаклайди. Ичида ҳар доим алданиш қўрқуви бўлади. Шунинг учун ҳақини ортиғи билан олади. Бу табиатга эга бўлган одам ўзидан кўнгли тўқ бўлишга лойиқ эмасдир.

Бир кун Яҳё Алайҳиссалом Иблисга дуч келиб қолди. Яҳё Алайҳиссалом:

– Қандай одамларни ҳаммадан кўпроқ севасан ва қандай одамлар ҳаммадан қўпроқ аччиғингни келтиради?

Иблис:

– Ҳаммадан ҳам яхши кўрганим хасис мўминлардир, энг кўп аччиғимни келтирувчилар сахий фосиқлардир.

Яҳё Алайҳиссалом:

– Нега бундай?

Иблис:

– Чунки мўминнинг хасислиги менга кифоядир. Ҳолбуки, жўмард фосиққа келсак, мен уни Аллоҳ, жўмардлиги туфайли, афв этиб юборишидан қўрқаман.

Иблис шуларни айтиб яна йўлга тушаркан, ўз гапига шуларни илова қилди:

– Сен Яҳё бўлмасайдинг, сенга хабар бермас эдим.


Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . , . . Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, яҳудийларнинг Ашуро куни рўзасини давоми...

830 19:00 / 20.12.2025
Сўфийлар суҳбати бобиМуҳаммад ибн Аҳмад Бағдодий1 айтади Ким сўфийларга суҳбатдош бўлса, уларга нафс хоҳишисиз, қалбсиз ва ихтиёрсизлик орқали эргашсин Бас, давоми...

4597 05:00 / 01.03.2017
1. Аллоҳ таолога нисбатан бўладиган одобнинг энг улуғ даражаси тавҳиддир, шунинг учун тавҳид бағрикенгликнинг энг улуғ сабабидир.2. Ким тавҳиднинг ҳақиқатини давоми...

3470 00:00 / 05.12.2022
Риё ошкора ва махфий бўлиши мумкин. Ошкора риё амалга чорловчи омил бўлиб, одамлар кўриши учунгина қилинади. Ундан кейинги ўринда турадиган риё ўзи амалга сабаб давоми...

4007 17:00 / 04.12.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021