1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Ғариб киши келиб, дини ҳақида сўрамоқда

09:26 / 19.11.2018 2161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي رِفَاعَةَ تَمِيمِ بْنِ أُسَيدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: انْتَهَيْتُ إِلَى رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ يَخْطُبُ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، رَجُلٌ غَرِيبٌ جَاءَ يَسْأَلُ عَنْ دِيْنِهِ لاَ يَدْرِي مَا دِينُهُ؟ فَأَقْبَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَتَركَ خُطْبَتَهُ حَتَّى انتَهَى إِلَيَّ، فَأُتِيَ بِكُرْسِيٍّ، فَقَعَدَ عَلَيهِ، وَجَعَلَ يُعَلِّمُنِي مِمَّا عَلَّمَهُ اللهُ، ثُمَّ أَتَى خُطْبَتَهُ، فَأَتمَّ آخِرَهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

607/6. Абу Рифоъа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, хутба айтаётган эканлар. Шунда мен: «Ғариб киши келиб, дини ҳақида сўрамоқда, чунки динидаги нарсаларни билмайди», десам, у зот менга юзланиб, хутбаларини тўхтатиб, мен томонга юриб келдилар. Кейин курси келтирилди. Унга ўтириб, Аллоҳ ўргатган нарсаларни менга ўргатдилар. Сўнгра яна хутбаларини давом эттириб, унга якун ясадилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўта камтарликлари ва кишиларга дин ишларини таълим беришга ҳарисликлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
573 . , . , . , . ,. . ., .5733. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиКамбағал муҳожирлар Расулуллоҳ давоми...

2679 07:26 / 15.10.2018
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким азонни эшитганида .Аллоҳумма Робба ҳазиҳиддаъватиттаамма, вассолатил қоима, давоми...

3485 23:55 / 06.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳга қасамки, мен бир кунда етмиш мартадан кўп Аллоҳ таолога давоми...

5466 08:40 / 14.10.2017
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларидан бири билан эдилар. Бир киши ўтиб қолди. У зот уни чақирдилар. У давоми...

3422 09:58 / 13.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021