1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Оила даврасида-2

05:00 / 15.02.2017 4081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маҳмуд синглиси Фотима билан дўстларини зиёфат қилдираётган отасини кутишар эди. Меҳмонлар кетгач, ота уларнинг олдига кулиб кирган ҳолда “Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ” («Сизларга тинчлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин»), деди. Маҳмуд ва Фотима: “Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу («Сизга тинчлик ва Аллоҳнинг раҳмати-ю баракоти бўлсин), эй отажон”, дедилар. Сўнгра ота шу куни ака-сингил Қуръони каримдан ёд олганларини улар билан бирга такрорлаб чиқди. Шундан сўнг ота: “Эй Маҳмуд, АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан ўрганганларингни ёдлаб олдингми?” деди.
Маҳмуд: «Ҳа, отажон, АЛЛОҲга ҳамд бўлсин. Роббимнинг исмларидан яна ўрганмоқчиман», деди.
Ота деди: «АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан яна САЛОМ (нуқсонлардан саломат, тинчлик ато этувчи), МЎМИН (иймон, омонлик берувчи), МУҲАЙМИН (ҳар бир нарсани қамраб олувчи), АЗИЙЗ (қудратли, ғолиб Зот, ҳеч нарса У Зотдан ғолиб кела олмайди) бордир».
Фотима: “Бу исмлар бунча ҳам гўзал, эй отажон!”, деди.
Маҳмуд: «Отажон, сиздан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида гапириб беришингизни сўрайман», деди.
Ота деди: «Набиййимизнинг (у зотга саломлар бўлсин) исмлари Муҳаммад, оталари Абдуллоҳ, боболари Абдул Мутталиб бўлиб, у киши Бани Ҳошим уруғидан. Оналари Омина бинти Ваҳб. Пайғамбаримизни Ҳалимаи Саъдиййа эмизганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам араб қабилаларининг насаб жиҳатдан энг шарафли бўлганидандирлар. У қабила Қурайшдир. Маккаи Мукаррамада туғилиб, Мадинаи Мунавварага ҳижрат қилганлар».
Маҳмуд: «Отажон, Ислом беш нарсага асослангани ҳақидаги ҳадисни тушунтириб беришни ваъда қилган эдингиз», деди.
Ота деди: «Ҳа, Маҳмуд... Ушбу ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга Ислом динини бешта устунга барпо қилинган бинога ўхшатиб тушунтирмоқдалар. Бу бино ушбу устунларсиз тура олмайди, улар Ислом биносига асос, таянч вазифасини ўтайди».
Фотима: «Бу устунлар, асослар нима, отажон?» деди.
Ота: «Бугун ушбу асосларнинг биринчиси ҳақида суҳбатлашамиз.
Биринчи асос – АЛЛОҲдан бошқа илоҳ йўқ ва Муҳаммад АЛЛОҲнинг расулидир, деб гувоҳлик бериш.
Бунинг маъноси, суюклиларим, АЛЛОҲдан ўзга ибодат қилинадиган Зот йўқлигига ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзга эргашиладиган инсон йўқлигига қалбимиз ва тилимиз ила иймон келтиришимиз, тасдиқлашимиз ва эътироф этишимиздир. Инсон ушбу шаҳодат калимасини тили билан айтиб, қалби билан ишонсагина, мусулмон бўлади.
Калимаи тавҳид Ла илаҳа иллаллоҳу “АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқдир” деганидир, бу ҳақда Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ (с.а.в.)дан ривоят қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки чин қалбдан “АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқ”, деса, жаннатга киради”, деганлар.
(Ибн Ҳиббон ривояти.)

Жаннат, болаларим, бир уйга ўхшайди ва ҳар бир уйнинг албатта эшиги бўлади, ўша эшикнинг калити бўладики, у калитсиз эшик очилмайди ва бу калит ихлос калимаси – «Ла илаҳа иллаллоҳ”дир. Мана шу калити бор инсондан бошқа ҳеч ким жаннат эшигини очиб, у ерга кира олмайди. Кимки ихлос билан “АЛЛОҲдан ўзга илоҳ йўқ”, деса ва шу калимага ҳаётида амал қилса, АЛЛОҲ уни жаннатга киритади».
Маҳмуд: “Ота, мен хоҳлардимки...” деган эди, отаси: «Нимани хоҳлайсан, Маҳмуд?! Бугун эшитганларинг сенга кифоя қилади, ўғлим, токи эрта уйқуга ётиб, эрта тонгда тетик бўлиб уйқудан уйғонгин», деди.
Маҳмуд: “Лекин мен АЛЛОҲга ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қиламан, отажон ва улар ҳақида кўп билишни хоҳлайман”, деди.
Ота: «Шошилмагин, ўғлим... Энди ўрнингдан туриб, уйқуга ёт», деб буюрди.
Маҳмуд: «Хўп бўлади, отажон. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга уйқу олдидан бажарадиган ва ўқийдиган бирор нарса ўргатганмилар?» деди.
Ота: «Ҳа, ўғлим... Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (1) ухлашдан олдин таҳорат қилишни; (2) ўнг ёнбошлаб ётишни; (3) ва ушбу дуони ўқишни ўргатганлар:

بِسْمِكَ اللهُمَّ أمُوتُ وَأحْيَا

“Бисмикаллоҳумма амуту ва аҳйа” («Аллоҳим, Сенинг исминг ила вафот топаман ва тириламан»).
(Имом Бухорий ривояти.)

Маҳмуд: «Бу дуони ухлашимдан олдин ёдлаб олиш учун сиздан изн сўрайман», деди.
Ота: “Яхши, ўғлим”, деди....

 

Манба: islom.uz
Афзал Аброр таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Наслнасаб масаласи нозик масала. Фақат пок никоҳ алоқаси орқалигина инсон насли соғсаломат ушлаб турилади. Насабларнинг, наслларнинг аралашиб, бетайин бўлиб давоми...

5003 05:00 / 14.02.2017
Аллоҳ таоло .Эй Набий, жуфтларингга, қизларингга ва мўминларнинг аёлларига айт жилбобларини ўзларига яқин қилсинлар. Ана ўша уларнинг танилмоқлари ва озорга давоми...

9201 05:00 / 03.03.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жувон аёлдан маслаҳат сўрамай туриб никоҳланмас. Қиз боладан изн олинмай туриб давоми...

5646 05:00 / 14.02.2017
.Никоҳ, луғатда .қўшиш,, .жамлаш,, .яқинлик, деган маъноларни англатади. Шариатда эса никоҳ бир боғланиш бўлиб, у туфайли ҳузурланишни қасд этиш, яъни эркак кишининг давоми...

6005 17:37 / 15.07.2017
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021