1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Тилла, кумушдан бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳам закот чиқариладими?

18:12 / 22.11.2018 3118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:  Тилла, кумушдан бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳам закот чиқариладими?

Жавоб: Бундай тошлар тижорат мақсадида олинган бўлмаса, улардан закот берилмайди. Тилла тақинчоқларга қўйилган бундай тошларнинг вазнини чиқариб ташлаб, қолган соф тилла ёки кумуш вазнидан закот берилади. Тилла ва кумушдан бошқа ёқут, фируза, гавҳар, марварид, зумрад, забаржад, темир, мис, қўрғошин, шиша кабилардан закот берилмайди, агар чиройли тарзда ясалган ва нархи қиммат бўлса ҳам. Мушки анбар каби моддалардан ҳам закот йўқ.

Савол: Идиш-товоқ каби нарсаларга тилла суви юритилган бўлса, ўша тилладан ҳам закот бериладими?

Жавоб: Зеб-зийнат сифатида буюмларда фойдаланилган тиллалар улардан ажраладиган бўлса, тилланинг вазни аниқланиб, улардан закот берилади. Агар тилла ажратиб бўлмайдиган даражада бўлса, улар йўқ деб ҳисоб қилинади ва улардан закот чиқарилмайди.

Савол: Тилла ва кумушдан ясалган бурун, тиш ва суякларни бир-бирига улаш учун қўйилган тиллалардан закот бериладими?

Жавоб: Фиқҳ китобларимизда: «Булар ўсувчи бўлмагани учун закот вожиб бўлмайдиган нарсалар ҳисобланади ва улардан закот берилмайди», деб айтилган. Шунинг учун бундай тиш ёки бурунни бемалол чиқариб, сотиб юбориш имконияти бўлса, унда закот вожиб бўлади. Агар маҳкамлаб қўйилган бўлса, закот вожиб бўлмайди, чунки бунда зиёда бўлиш имкони йўқдир.


«Мўминнинг нажоти» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Абу Бакр унга Аллоҳ Ўз Расулига амр қилган Закотни ёзганда .Закотга қари, ғилай ва қўчқор чиқарилмайди. Магар садақа давоми...

4298 05:00 / 14.01.2017
Билинг Охиратни изловчи муридларга закот беришларида бир қатор вазифалар юклатилган1. Закотдан уч нарса мурод этилганини фаҳмлаш Аллоҳга муҳаббатни даъво давоми...

3987 05:00 / 16.01.2017
Савол Ҳаж ибодатида .ҳажжи бадал,, яъни бошқанинг ўрнига ҳаж қилиш мавжуд. Шу каби рўзада ҳам бировнинг ўрнига рўза тутиш мумкин бўладимиЖавоб намоз ва рўза давоми...

10872 08:00 / 28.03.2025
Закот молга фарз бўладими ёки мол эгасининг зиммасигами Ҳанафий мазҳабида .Молга фарз бўлади,, дейилган. Моликий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларида .Молнинг давоми...

4535 16:26 / 06.06.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021