1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бадрда йиғлашлари

12:07 / 25.11.2018 4784 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади: 

“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бундай деганлар:

“Бадр куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушриклар томон қарадилар, улар минг киши эди. Биз эса уч юз ўн уч киши эдик. Сўнгра қибла томонга қайрилдилар. Муборак қўлларини кўтариб, Раббиларига ёлвордилар: "Аллоҳим! Менга айтган ваъдангни келтир. Аллоҳим! Берган ваъдангни келтир. Аллоҳим! Агар бу Ислом жамоасини ҳалок қилсанг, ерда Сенга ибодат қилувчилар қолмайди”.

Аллоҳ таоло қуйидаги оятни нозил қилди:

“Ўшанда сизлар Парвардигорингиздан мадад тилаганингизда, У сизларга ижобат қилиб: “Мен сизларга кетма-кет келадиган минг фаришта билан мадад берурман”, деди” (Анфол сураси, 9-оят).

Оят ортидан фаришталар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдамга келишди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ривоят қилади: 

«Уруш тугади, асирлар қўлга олинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр билан Умар розияллоҳу анҳумдан: "Бу асирлар ҳақида нима ҳукм берасизлар?" деб сўрадилар.

Абу Бакр жавоб қилди:

“Эй Аллоҳнинг Расули! Улар амакиларингиз болалари ва қариндошларингиздир. Булар эвазига қарши томондан фидя олганингиз яхши деб ўйлайман. Бу иш биз учун бир қувват бўлади ва ажаб эмаски, Аллоҳ таоло шундан сўнг уларни Исломга ҳидоят қилса!”

Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар розияллоҳу анҳудан сўрадилар: "Эй Ибн Хаттоб! Сиз нима дейсиз?"

Шунда Умар розияллоҳу анҳу: 

“Йўқ, Аллоҳга қасам! Эй Аллоҳнинг Расули! Мен Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг сўзларига қўшилмайман. Бўйинларидан уришимиз (чопишимиз) учун уларни бизга топширингизни тўғри, деб биламан. Уқайл розияллоҳу анҳунинг ўрнига чопиш учун Али розияллоҳу анҳуга бирортасини беринг... Фалонини фалончига беринг, баъзи кишиларимиз ўрнига бўйинларидан кессинлар. Чунки бу асирлар куфрнинг бошида турганлар ва илк рақибларимиздир!” деб жавоб берди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг фикрини хуш кўрдилар, Умар розияллоҳу анҳунинг таклифини қабул қилмадилар.

Тонг отганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Бакр розияллоҳу анҳу икковлари бирга ўтириб, йиғлашаётганини кўрдим. "Ё Расулуллоҳ! Нега йиғлаяпсизлар, менга айтинг. Мен ҳам бирга йиғлайин!" деб сўрадим.

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: 

“Сен ҳам йиғла! Биродарларидан фидя олиб, асирларни озод қилишлари учун айтилган таклифга сен ҳам йиғла! Ҳақиқатан уларнинг азоблари бундан ҳам оғир экани менга билдирилди".

Аллоҳ таоло ушбу оятларни нозил қилган эди:

“Агар Аллоҳ томонидан (билмасдан қилган хатони кечиришлиги) ёзиб қўйилмаганида эди, албатта сизларга (товон) олганинглар сабабли улуғ азоб етган бўлур эди. Энди ўлжа қилиб олган нарсаларингизни ҳалол-пок ҳолда еяверинглар ва Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта Аллоҳ Мағфиратли, Меҳрибондир” (Анфол сураси, 68-69-оятлар).

Аллоҳ таоло ўлжани шу тарз ҳалол қилди.

Муслим, Термизий ривоят қилишган.

“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб, гаплашавермасин. давоми...

4239 11:55 / 13.07.2019
266. Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Келишига шубҳа давоми...

3834 19:00 / 26.08.2023
728. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Абу Ҳурайра айтганидай, .Кичкина гуноҳларга ўхшаш бирор нарсани кўрмадим,. У киши айтади .Набий соллаллоҳу давоми...

2776 19:00 / 22.08.2025
. . .Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Соъсоъа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У кишига Абу Саъийд алХудрий розияллоҳу анҳу.Мен давоми...

4805 13:30 / 23.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар