1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннат дарёлари қаердан оқиб чиқади?

19:05 / 28.11.2018 6302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ким Аллоҳга ва Расулига иймон келтирса, намоз ўқиса, рўза тутса, уни жаннатга киргизиш Аллоҳнинг зиммасида бўлади, у Аллоҳ йўлида ҳижрат қиладими ёки (ҳижрат қилмай) туғилган юртида қоладими, фарқи йўқ", дедилар. 

Саҳобалар: "Эй Расулуллоҳ, инсонларга бу хушхабарни етказайликми?" деб сўрашди. 

У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Жаннатда юзта даража бор, уни Аллоҳ йўлида жаҳд қилувчилар учун тайёрлаб қўйган. Ҳар икки даражанинг ораси осмон билан ерча. Бас, агар Аллоҳдан сўрасангиз, Фирдавсни сўрангиз. Чунки у жаннатнинг энг олий ва баландидир, унинг шифти  Аллоҳнинг Арши. Ўша ердан жаннат дарёлари оқиб чиқади"

Бухорий ривоят қилган.

Қатода айтади: "Фирдавс – жаннатнинг энг олийси, энг ўртаси, афзали ва энг баландидир".

Баъзилар: "Фирдавс ҳамма жаннатларни ичига олган умумий ном, худди жаҳаннам барча дўзахларнинг умумий номи бўлганидек. Масалан, Аллоҳ таоло Мўминун сурасининг аввалида мўминларнинг сифатларини мақтаб, сўнг: "Ана ўшалар Фирдавсга меросхўр бўладиган ворислардир. Улар ўша жойда мангу қолурлар", деган. Яна Маъориж сурасида худди шундай сифат эгаларини: "Ана ўшалар жаннатларда ҳурмат-иззат кўргувчилардир", дейди. Бундан биламизки, Фирдавс битта жаннат эмас, балки бир нечта жаннат экан", дейдилар.

Ваҳб ибн Мунаббаҳ ҳам шундай фикрда.

Имом Қуртубийнинг 
“Тазкира”сидан

Мавзуга оид мақолалар
Одамлар .Иймон келтирдик,, дейишлари ила синалмай, тарк этилишларини ўйладилармиЯъни .Одамлар иймонни .оғиз билангина айтиб қўйиладиган қуруқ гап, деб давоми...

9576 09:45 / 30.03.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам севиб истеъмол қилган ва умматларига ҳам тавсия этган ўнта неьматнинг бири анор ҳисобланади. Қадимий манбаларда давоми...

3326 11:00 / 06.12.2020
Аксарият оилаларда қиз фарзанднинг дунёга келишини ўғилчалик катта хурсандчилик билан кутиб олинмайди. Жоҳилият даврига хос бундай қарашларга Ислом дини келиши давоми...

2336 13:00 / 23.11.2021
Жонзотлар, ҳайвонлар дунёда мукаллаф бўлмасаларда, қиёмат куни шохсиз қўй шохли қўйдан ўч олади. Шундай бўлгач, дунёда мукаллаф бўлган инсонлар ўртасидаги ҳақлар давоми...

3037 11:06 / 30.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021