1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума намозига пиёда боришнинг фазли

06:05 / 07.06.2024 6569 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имрон ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилса, унинг гуноҳ ва хатолари кечирилади. Намозга юра бошласа, ҳар бир қадамига йигирмата ҳасанот, савоб берилади. Намозни адо этиб қайтаётган пайтида икки юз йиллик амаллар савоби билан мукофотланади», – дедилар».

Табароний ривоят қилган.

Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, (пиёда) юрса, (имомга) яқинроқ ўтирса ва тингласа, жим ўтирса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур», дедилар».

Авс ибн Авс Сақафийдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ювса ва ғусл қилса, сўнгра эрта борса, пиёда юриб, (улов) минмаса, имомга яқинроқ ўтирса ва тингласа, беҳуда (ҳаракат) қилмаса, унинг ҳар бир қадамига бир йилнинг амали берилур, унинг рўзаси ва бедорлигининг ажри берилур», – дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жума кунидаги ғусл соч тукларининг тагидаги гуноҳларни ҳам давоми...

5745 04:39 / 16.08.2024
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Жумага уч хил одам ҳозир бўлади. Бир одам унга лағв қилиш давоми...

1765 10:26 / 07.06.2024
. ,. . Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким жума кечаси Ёсин сурасини ўқиса, гуноҳлари давоми...

6664 05:10 / 17.01.2025
1. Жума учун ғусл қилиш. . ,. . Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир эҳтилом бўлувчига жумага бориш давоми...

3450 21:21 / 16.11.2023