1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Умр – ўткинчи, хотира – абадий

09:31 / 03.12.2018 3216 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 2 декабрь куни Тошкент вилояти Паркент туманидаги Паркент тадбиркорлик ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Умр – ўткинчи, хотира – абадий” шиори остида коллеж ва мактаб ўқувчилари орасида математика фанидан V очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди. Мазкур олимпиада фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг хотираларига бағишлаб ўтказилди.

Тадбирда халқ таълими соҳаси вакиллари, математика фани ўқитувчилари, коллеж ва мактаблар ўқувчилари ҳамда экспертлар иштирок этишди.

Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ҳамда Исмоил Муҳаммад Содиқ олимпиада меҳмонлари бўлишди.

Олимпиада шартлари бошланишидан аввал, тадбирда сўз олганлар математика фанининг тарихи, ривожланиш босқичлари ва истиқболлари, ушбу фанни самарали ўқитишнинг замонавий ва илғор услублари, ёш математикларнинг имкониятлари, ютуқ ва камчиликлари, математикани ўрганишнинг сир-асрорлари, унинг муҳим ва қизиқарли жиҳатларига тўхталиб ўтишди.

Қизиқарли ва таассуротларга бой баҳсда Тошкент вилоятидан 67 та коллеж ва 56 та мактабдан ўқувчилар иштирок этишиб, математика фанидан ўз билимларини синашди.

– Математика кўплаб соҳаларда, жумладан, инсоннинг кундалик турмушида доим керак бўладиган муҳим фандир, – дейди Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир. – Ушбу тадбирда ўқувчиларнинг фаол иштирок этаётганини кўриб, Ўзбекистон ёшларининг билимга чанқоқ, интеллектуал салоҳияти юқори эканига яна бир карра ишонч ҳосил қилдик.

– Математикани ўрганиш, турли масалаларни ечиш жону дилим, – дейди олимпиада ғолиби Баҳодир Пардабоев. – Олимпиадада қизиқарли машқлар, викториналарда иштирок этиб, математика фани бўйича ўз билимимни янада ошириш имконига эга бўлдим.

Тадбир сўнггида ғолибларга диплом ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг асарлари топширилди.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 14июнь куни юртимизнинг таниқли уламолари Наманган шаҳрига етиб келишди.Бугуннинг ўзида пешин намозида Наманган шаҳридаги .Исҳоқ Шайх Эшон, жоме масжидида давоми...

2179 16:57 / 14.06.2021
Куни кеча Тошкент вилояти бош имомхатиби Хайруллоҳ домла Турматовнинг вафоти барчамизнинг кўнгилларимизни маҳзун этди.Шу муносабат билан юртимиздаги жоме давоми...

1622 14:20 / 18.09.2020
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги билан ҳамкорликда муборак Рамазон ойи муносабати билан httpuza.uz сайтида Имом Бухорий давоми...

3546 13:30 / 20.05.2019
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1787 08:25 / 27.08.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021