1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳикматлар

Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради

10:10 / 10.12.2018 3116 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Оиша онамиз бирорта ҳам фарзанд туғмаганлари, шу билан бирга бирорта ҳам ҳадисда у онамиз "Эй Аллоҳнинг расули, менга зурриёт тилаб дуо қилинг", деб айтганларини топмаймиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот топганларида у онамиз 18 ёшда бўлганларини ҳам биласизларми? Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни қаттиқ севар ва рашк қилардилар.

Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин 47 йил яшаганлар. Шу билан бирга эр ҳақида қайғурмаганлар. Лекин илм ва ибодатга машғул бўлганлар. У онамиз муаллима ва маърифатли аёл бўлганлар. Буюк саҳобаларнинг фатво берувчи муфтиси ҳам эдилар.

Ҳеч қачон ҳаёт фарзанд, эр, уй, кундош, мол дунё, ота она ўлими ёки фарзанд нобуд бўлиши билан тўхтаб қолмайди. Аллоҳ сиздан бир нарсани олиб қўйса, албатта ундан яхши нарсани ўринбосар қилиб беради.

Дунё имтиҳон диёридир, у ҳеч қачон бир кишининг қўлида мукаммал бўлмайди.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Қойюм роҳимаҳуллоҳ айтадилар .Энг қайғули ғамташвиши кўп одам ndash дангаса одамдир. Улар ғайратли, тиришқоқ инсонлардан фарқли ўлароқ, бахт ва қувончдан давоми...

3197 13:10 / 06.07.2024
Илк кўришдаёқ бировга баҳо берма, чунки туз ҳам, шакар ҳам оқдир. Уларнинг фарқини таъмини тотиб кўрсанггина биласан. Одамлар ҳам шундай

3268 09:05 / 30.03.2018
Бир ҳаким зот айтди .Пойабзалсиз юрганимга йиғлаб юрган эдим, икки оёғи йўқ кишини кўриб, йиғидан тўхтадим,. Ҳар доим .Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга шукр,, дегин,.

4005 14:20 / 21.02.2018
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласанndash Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт.ndash Ризқинг кечикса, истиғфор айт.ndash Қийинчилик етса .Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа давоми...

4106 07:10 / 28.12.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021