1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Аллоҳ таоло ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаънига ёлғон гапириш

18:09 / 03.12.2018 7872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз...» (Зумар сураси, 60).

Яъни, улар «Аллоҳнинг боласи, шериги бор», деб У зот ҳақида мумкин бўлмаган ҳар хил бўҳтон гапларни гапирган кимсалардир. Улар Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаганлари учун шундай машаққат ва қайғуларга дучор бўладиларки, ранглари ўзгариб юзлари қорайиб кетади.

Ибн Жавзий тафсирларида айтишларича, бир тоифа уламолар Аллоҳ ва пайғамбар шаънига ёлғон гапириш Ислом миллатидан чиқариб юборадиган куфр эканини тасдиқлаганлар. Ҳаромни ҳалол қилиш ва ҳалолни ҳаром қилиш борасида Аллоҳ ва пайғамбар шаънига ёлғон гапириш очиқдан-очиқ куфр эканида шубҳа йўқ. Бу ерда гап бошқа нарсаларда ёлғон гапириш хусусидадир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларки: «Ким менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин» (Бухорий, Муслим ва бошқалар ривояти).

(Бу ҳадис кўплаб саҳобалардан ривоят қилинган, ҳаттоки мутавотирлик даражасига етган. Аллоҳу аълам.)

Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Кимки ёлғонлигини билатуриб, менинг номимдан ҳадис айтса, у ёлғончилардан биттасидир» (Муслим ва бошқалар ривояти).

Муғийра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Менинг номимдан ёлғон гапириш, бошқа бировнинг номидан ёлғон гапириш билан бир хил эмас. Бас, кимки менинг номимдан қасддан ёлғон гапирса, ўзига дўзахдан жой ҳозирлаб олаверсин» (Муслим ва бошқалар ривояти).

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мўмин одам ёлғон ва хиёнатдан бошқа ҳар қандай хусусиятга табиатан мойил бўлиши мумкин» (Баззор, Абу Яъло ривояти).


“Гуноҳи кабиралар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло айтади.Бирон пайғамбар учун урушдан тушган ўлжаларга хиёнат қилиш жоиз эмас. Ким хиёнат қилса, қиёмат кунидаАллоҳнинг ҳузурига қилган хиёнати билан давоми...

3894 11:35 / 10.06.2019
Номаҳрамлар билан холи қолишЗинога олиб борувчи йўлларнинг энг хатарлиси номаҳрам бўлган аёл ва эркакнинг икковлари холи қолишидир. Бу нарса ҳаромдир. .Холи давоми...

3440 11:00 / 15.06.2020
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хамр ароқда ўнкишини лаънатладиларУни сиқувчисини, сиқишни буюрганни, ичувчисини, давоми...

4804 09:00 / 11.06.2021
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй Муҳаммад, одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади, Бақара сураси, 204.Яъни, шундай давоми...

6341 15:08 / 13.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021