1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўғиллари Иброҳим вафотига йиғлаганлари

10:00 / 04.12.2018 7654 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўғиллари Иброҳим сакаротдалик (жон чиқар маҳали) пайтида ёнига кирдилар. Икки кўзлари ёшга тўлди. Шунда Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу: “Сиз ҳам йиғлайсизми, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўради. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Эй Авф ўғли! Бу бир раҳматдир!” – дедилар ва бошқа томонга ўтиб: – Албатта, кўзлар ёшланади, қалб маҳзун бўлади. Роббимиз рози бўладиган нарсанигина айтамиз. Эй Иброҳим! Аблатта, сенинг фироқингдан биз маҳзунмиз” (Риёзус-солиҳийн, 924).

“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонлар бирбирларига акаукадир220. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Каъба бино қилинганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва Аббос давоми...

5751 16:00 / 19.07.2019
777. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Бир киши .Эй Аллоҳнинг Расули, менинг қариндошларим бор. Мен уларга силаи раҳм қиламан, улар уни кесишади. Мен давоми...

3617 00:21 / 29.10.2022
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийи эдилар. У зотнинг энг сахий давоми...

5264 19:05 / 28.04.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, менинг ва мендан олдинги анбиёларнинг мисоли худди бир уйни яхшилаб, давоми...

3750 20:03 / 11.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар