1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Қуръон Аллоҳнинг дастуридир

11:00 / 07.12.2018 4427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:  

Қуръон ҳамма замон ва макондаги инсонларни ҳам бу дунё, ҳам у дунё саодатига ҳидоят қилади. Ҳаётнинг ҳамма соҳаларида уни энг тўғри йўлга йўллайди. Қуръони карим ҳидояти ақийда, эътиқод, маънавият, қадрият, руҳоният, ҳалол ва ҳаром, мафкура бобидаги энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони карим инсоннинг ўзига, Роббига, бошқа инсонларга ва уни ўраб турган турли махлуқотларга нисбатан алоқаси қандай бўлишининг энг тўғри йўлини кўрсатади.

Қуръони карим инсоннинг бу дунёдаги ахлоқий, иқтисодий, ижтимоий, оилавий ва сиёсий ҳаётини энг тўғри йўлга бошлайди.

Қуръони карим ҳидояти ҳаммани охират саодатига бошловчи энг тўғри ҳидоятдир.

Қуръони каримдан ўзга тўғри йўлга ҳидоят қилувчи ҳеч бир китоб, мафкура, тузум ва дастур йўқдир. Фақат Қуръони каримгина инсониятни энг тўғри йўлга ҳидоят қила олади. Чунки борлиқни яратган Зот ҳам, борлиқда инсонни Ўзининг халифаси қилиб яратган Зот ҳам Аллоҳдир. Борлиқ Аллоҳнинг махлуқи, инсон Аллоҳнинг бандаси, Қуръон Аллоҳнинг дастуридир. Аллоҳ Ўзи яратган бандасини Ўзи яратган борлиқда Ўзи нозил этган Китобига амал қилиб яшасагина, икки дунё саодатига эриштиради. Аллоҳ яратган борлиқда Аллоҳ яратган инсон Аллоҳ нозил қилган Қуръондан ўзга энг тўғри йўлга ҳидоят қилувчи нарсани икки дунёда ҳам топа олмайди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Рус фазогири, Герман Титовнинг фазо кемаси дерaзaсидaн ер куррaсигa нaзaр солиб, унинг фaзодa муaллaқ тургaнини кўриб .Уни бу ердa шундaй ҳолдa нимa тутиб турганини билсaм давоми...

2977 21:34 / 31.03.2023
Набий алайҳиссалом ҳақида айтишди.Ҳаётимдаги энг улуғ ҳодиса mdash албатта, мен Аллоҳнинг расули Муҳаммаднинг соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётини чуқур ўрганганим давоми...

3259 11:48 / 09.01.2023
.Худо ҳеч қачон учта бўлмайди, деганим учун мендан бугун черков ҳам юз ўгирди. .Болаларим менинг обрўйим билан яшашга ҳақли эмаслар, деганим учун оиламда .тентак давоми...

2870 17:09 / 24.08.2020
Ўзи профессионал таълим билан оддий диний таълимнинг фарқига бориш керак. Қуръон ёдлаш, ҳадисларни ҳаёт учун ўрганиш проффесионал таълим эмас, бу ўзликдир. Дунёда давоми...

1834 17:27 / 28.06.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021