1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Намозни қандай ўқийсиз?

07:08 / 12.12.2018 4792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб, “Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?” деб сўради. “Ҳа”, деди Ҳотам. “”Намозни қандай ўқийсиз?” сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: “Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан”.

Исом ибн Юсуф: “Намозни жуда яхши адо қилар экансиз”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Бозорга кираётиб, қуйидаги ҳадисда келган дуони ўқийди . ,. . , . ,. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу давоми...

3397 15:00 / 01.06.2020
Солиҳ Муррий ҳикоя қилади .Жума тунларидан бирида қабристонда тунаб қолдим. Туш кўрдим қабрлар ёрилиб, ўликлар чиқиб келди ва ҳалқаҳалқа бўлиб ўтиришди. Сўнг давоми...

5606 07:00 / 15.01.2019
Кумайл ибн Зиёд ривоят қиладилар.Ҳазрати Али, розияллоҳу анҳу билан бирга айланиб юрар эдик. Жаббон қабристони ёнидан ўтаётганимизда, у киши қабристонга қарабndash давоми...

3841 07:06 / 13.11.2018
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жумани қуёш оққан пайтда ўқир эдилар,.Абу Довуд ривоят қилган. . давоми...

2418 10:40 / 09.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021