1447 йил 19 Рамазон | 2026 йил 08 март, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Бўйинга кумуш тросс тақиш жоизми?

17:58 / 12.12.2018 10054 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кумуш узук эркакларга неча грамм миқдорда жоиз? Бўйинга, билакка кумуш тросслар тақиш жоизми? 

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:

«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра у (яна бир бор) келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:

«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. Бас, у (киши) уни ташлаб юборди. Сўнгра:

«Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди. У зот:

«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма» дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ривоятдан мусулмон эркак узук тақадиган бўлса, фақат кумушдан бўлган узук тақмоғи лозимлигини тушуниб оламиз. Бошқа кўпгина ҳадисларда эркак кишига тилла узук тақиш ҳаром экани айтилган. Бу ривоятда эса бошқа маъданлардан ҳам узук қилиш яхши эмаслиги ҳақида сўз кетмоқда. Келинг, бу маъноларни бир бошдан таҳлил қилиб чиқайлик.

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. Унинг қўлида мис узук бор эди. У зот унга:

«Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқда-ман!?» дедилар».

Демак, мусулмон эркак мисдан бўлган узук тақмоғи дуруст эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мис узук тақиб олган одамга: «Не бўлдики, мен сендан санамларнинг ҳидини топмоқдаман!?» деганларини тушуниб олиш учун бир оз шарҳга эҳтиёжимиз тушади.

«Санам» деб юзи инсон шаклидаги бутга айтилади. Ўша пайтларда араб мушрикларининг кўплаб санамлари бўлиб, улар асосан мисдан тайёрланар экан. Шунинг учун ҳам одамлар ичида мис санамга ишлатиладиган маъдан деган тушунча ўрнашиб қолган экан. Бошқачароқ қилиб айтганда, мис деганда санамни, санам деганда мисни тушунадиган бўлиб қолишган экан.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги гапни ана ўша ҳолатдан келиб чиқиб айтган эканлар. Бинобарин, мис узук тақишнинг қабиҳлиги яна ҳам кучли бўлган.

«Бас, у (киши) уни ташлаб юборди».

Яъни ўша Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига мис узук тақиб келган киши у зотнинг мазкур гапларидан кейин қўлидаги мис узукни ечиб, ташлаб юборди.

«Сўнгра у (яна бир бор) келди. Унинг қўлида темир узук бор эди. У зот унга:

«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар».

Мазкур саҳобий розияллоҳу анҳу, мис узук тақиш жоиз бўлмаса, темир узук бўлаверар, деган фикр ила Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига яна бир бор келишида темир узук тақиб келибди. Лекин бу сафар ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан танбеҳ эшитди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

«Не бўлдики, мен сенда дўзах аҳлининг зийнатини кўрмоқдаман!?» дедилар. 

У зотнинг айни ушбу жумлани айтишларининг боиси дўзах аҳлининг қўл-оёқларига охиратда темирдан кишан солиниши сабабли экан. Шунинг учун ҳам мусулмон эркак учун темир узук макруҳ.

У ҳам бўлмаса, бу ҳам бўлмаса, нима бўлади ўзи? Худди шу савол мазкур узук тақишга ишқибоз саҳобий розияллоҳу анҳунинг хаёлларига ҳам келдида:

«Эй Аллоҳнинг Расули, уни нимадан қилишим керак?» деди».

Ана энди тўғри йўл тутилди. Ўзича ҳали уни, ҳали буни қилиб кўриб, шариатга тўғри келмагани учун танбеҳ эшитиб, паришон ҳол бўлгандан кўра, бирор ишни қилмоқчи бўлган одам «Бу масалада шариатнинг ҳукми қандай?» деб сўраб, билиб олиб, кейин уни амалга оширса, олам гулистон.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам узукни нимадан қилишнигина эмас, унинг вазни қанча бўлмоғи лозимлигини ҳам баён қилиб бердилар.

«Уни кумушдан қил ва бир мисқолга етказма», дедилар».

Мусулмон эркаклар узук тақадиган бўлсалар, кумуш узук тақсинлар. Исрофдан қочиш мақсадида узукка бир мисқолга ет-магудек кумуш сарфласинлар. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Албатта, Биз сенга Кавсарни бердик. Бас, Роббингга намоз ўқи ва жонлиқ сўй,, деган .Кавсар, сураси, давоми...

3882 09:00 / 15.07.2021
Қуръонда пайғамбарлар дуоларидавомиҚуръоннинг уч сурасида Закариё алайҳиссалом тилидан қилинган дуо баён этилган. Кекса Закариё алайҳиссалом бефарзанд эдилар. давоми...

10518 11:45 / 14.04.2019
Мисрнинг кўзга кўринган қориларидан бири Шайх Мансур Баддор раҳимаҳуллоҳ 1884 йилда Қалюбийя вилоятидаги Банҳонинг маркази бўлган Мижвал қишлоғида туғилди. давоми...

2514 11:00 / 03.03.2021
Буюк Британияда таълим олаётган малайзиялик Муҳаммад исмли талаба 3 йил давомида авиачипталар ва сафар харажатлари учун ўқишдан сўнг фаррошлик қилиб пул давоми...

3047 11:30 / 18.05.2021
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021