1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Мисрда Пайғамбаримиз алайҳисаллом ахлоқини тарғиб этиш кампанияси бошланди

17:07 / 12.12.2018 2559 pdf Ўқиш режими + -

Мисрнинг Вақф вазирлиги томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаламнинг ахлоқий фазилатлари ва ҳаётларини тарғиб қилиш мақсадида “Пайғамбаримизнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ахлоқий фазилатлари” шиори остида тарғибот кампанияси бошланди, деб хабар бермоқда Ал-Явм7 ахборот агентлиги.

Хабарда айтилишича, тарғибот 10 декабрь куни бутун мамлакат бўйлаб бошланган. Кампанияни ташкил этишдан мақсад, “Аҳолига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари, хусусиятларини танитиш ва тушунтириш, у зотнинг назокатлари ва бошқа инсонларга кўрсатган меҳр-шафқатлари, бутун оламларга раҳмат бўлиб келишлари, бугунги кунда Ислом дини ниқоби остида динга зарар бераётган турли оқимлар юзини очиб ташлашдан иборат”, деб хабар бермоқда вазирликка таянган ҳолда IQNA.

Вақф вазирлигининг маълум қилишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқларини танитиш кампанияси келаси йил рамазон ойигача давом этади. Шу муддат давомида ҳар душанба куни вазирликнинг масъул ходим ва воизлари, мамлакатнинг турли ҳудудларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқий қадриятлари тўғрисида, тасдиқланган дастурга мувофиқ кенг жамоатчиликка маърузалар ўқишади.

Белгиланган кунларда ўқиладиган маърузалар, жумладан, қуйидаги мавзуларни ўз ичига олган:

- 10 декабрь “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқи”;

- 17 декабрь “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳалоллиги ва тўғрилиги”;

- 24 декабрь “Ислом пайғамбарининг ишончлилиги”;

- 30 декабрь “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳдга вафолари”...


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
2019 йил 15 май куни .Hilolnashr, матбаа нашриётининг мажлислар залида Ҳужжатул ислом Абу Ҳомид Ғаззолийнинг .Эй фарзанд, Одинахон Муҳаммад Содиқ таржимаси ҳамда давоми...

3134 16:00 / 15.05.2019
Tribuna.uz нашрининг хабар беришича, Сербия миллий жамоаси футболчилари жаҳон чемпионатига чиққанлиги учун берилган 1 млн евро бонусларни касал болаларга ёрдам давоми...

1812 18:30 / 16.11.2021
Таровеҳ намозларида ўқиладиган хатми Қуръон саҳифаларининг кунлик тақсимоти

4195 22:26 / 27.02.2025
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Қуръони каримда Албатта, Аллоҳ Ўзидан бошқа нимага дуо қилаётганларини яхши биладир. Ва У ўта иззатлидир, ўта ҳикматлидир. Ушбу давоми...

9146 08:48 / 24.07.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021