1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади

08:39 / 15.12.2018 3764 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У намоз ўқийдиган хонасида эди. Сўнгра зуҳо намозини ўқиб бўлиб қайтиб келсалар, Жувайрия онамиз ҳали ҳам ўтирган эдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиқиб кетганимдан бери шу ҳолатда ўтирибсанми?» деб сўрадилар. Онамиз розияллоҳу анҳо: «Ҳа», дея жавоб бердилар. «Мен сендан кейин тўртта калимани уч мартадан айтдим, агар улар тарозида ўлчанса, сен бугун айтган нарсалардан оғир келади, – дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. – Улар:

سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ عَدَدَ خَلْقِهِ وَرِضَا نَفْسِهِ وَزِنَةَ عَرْشِهِ وَمِدَادَ كَلِمَاتِهِ

 «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи ъадада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидада калиматиҳи».

(Маъноси: Яратганларининг ададича, нафси рози бўлгунича, аршнинг вазнича, калималарнинг узунлигича Аллоҳга ҳамд айтаман ва Уни поклайман.) Имом Муслим ривоятлари.


Имом Нававийнинг “Ал-Азкор” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан давоми...

6190 09:00 / 10.05.2022
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин баҳри анварика ва маъдини асрорика ва ъайни ъиноятика ва давоми...

3094 14:09 / 22.08.2025
. . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни бирор иш ташвишга солса, бошларини осмонга кўтариб, .Субҳаналлоҳил азийм,, давоми...

278 11:33 / 25 февраль
. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам камданкам мажлисдан давоми...

1631 07:12 / 24.12.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021