1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўзи ожизлар Қуръонни замонавий услубда ўрганишмоқда

16:11 / 14.12.2018 2970 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридаги “Хойрикум” жамияти шаҳардаги энг пешқадам Ал-Сурур масжидида кўзи ожизларга Қуръони каримни ёд олишлари учун электрон воситалар орқали кўмаклашмоқда. Бу ҳақда IQNA хабар берди.

– Қуръони каримни ёд олмоқчи бўлган бундай инсонларга ҳам электрон қурилмалар, ҳам Брайл усулида ёзилган Қуръони каримдан фойдланган ҳолда таълим берилмоқда, – дейди жамиятнинг устозларидан бири Али Баажаже.

Жамият раҳбари Абдулазиз Ҳанафийнинг айтишича, дарсларга кела олмаётган кўзи ожизлар учун араб ва инглиз тилида ёзилган Қуръони карим дастурий таъминотларини уяли телефонларига жойлаштириб, улардан фойдаланишларида кўмак беришмоқда. Маълум бўлишича, ҳар йили кўплаб кўзи ожизлар бу каби таълим курсларида қатнашиб ўз билимларини оширишига муваффақ бўлмоқдалар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Франциялик футболчи Пол Погба инстаграм саҳифасидаги изоҳи учун мухлислар томонидан исломофобик муносабатга учради. Шундан сўнг у ижтимоий тармоқдаги изоҳини давоми...

4345 11:51 / 27.01.2022
Тошкент шаҳри Учтепа тумани .Саид Вақос ота, жоме масжиди имомхатиби Фозилжон домла Убайдуллаев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги .Минор, жоме масжиди имомхатиби давоми...

3614 15:05 / 12.11.2019
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Тошкент шаҳри Чилонзор тумани муҳтасиби Фарход қорининг волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан давоми...

1814 17:00 / 29.09.2020
Шаржада бўлиб ўтаётган 37халқаро китоб ярмаркаси доирасида Қуръон тадқиқотлари ва Қуръон илмий мўъжизаси ва пайғамбарлик анъаналари соҳасида китобларнинг 113 давоми...

2632 13:31 / 11.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021