1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ғазаб

13:40 / 15.12.2018 4903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғазаб руҳий разолатлардан бўлиб, кишилар орасида пайдо бўлган дарғазаблик ҳолати улар яшаётган жамиятда катта ёмонликларга сабаб бўлади ва бу нарса дўстлик алоқаларининг бузилишига олиб келади. Инсон ғазаби келган вақтда мувозанатини йўқотиб қўяди, нима қилаётганини англай олмайдиган ваҳшийга айланади. Ўзи ғазаб ҳолатида аҳмоқона иш қилаётган бўлса ҳам, ўзича обрўсини ҳимоя қилаётган ҳурматли одам бўлиб кўринади. Ҳеч шубҳа йўқки, бундай одам ўзига зарар қилади. Чунки ғазаб тажовузкорликнинг бошланишидир. Ва аксинча, ҳалимлик эса кучли ақл ва юқори диднинг аломатидир. Шунингдек, ғазабланиш вақтида инсон танасида рўй берадиган ўзгаришлар унинг саломатлиги учун зарарли эканлигини ҳозирги замон табобатчилиги тасдиқлаган. Шунинг учун ҳам Ислом Аллоҳнинг розилигига сазовор бўладиган тақводорларни «ғазабини ютадиганлар», дея таърифлаган:

ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

«Улар енгилликда ҳам, қийинчиликда ҳам нафақа қиладиганлар, аччиғини ютадиганлар ва одамларни афв қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир» (Оли Имрон сураси, 134-оят).

Қуръон мусулмонларни ғазабни ичга ютишга буюриш билан кифояланиб қолмай, балки ғазабни қўзғатган айбдор шахснинг айбини кечиришга ҳам чақиради. Одатда, инсон ўзига душманлик қилинганда ёки обрўси тўкилганда ғазаби келади. Ғазаби келган пайтда нима қилиш кераклиги ҳақидаги Ислом таълимотлари олий даражадаги ахлоқий таълимотлар бўлиб, унга ҳар бир одам амал қилиши мумкин. Инсон ғазаби келган вақтда ҳукм чиқарса, инсофли ҳукм чиқара олмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло ғазабланган вақтда кечириб юбориш мусулмонларнинг яхши сифатларидан бири эканини таъкидлаган:

ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ

«Ғазабланган вақтда кечириб юборадиганлар» (Шўро сураси, 37-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз иродасига эга бўлишни ва ғазаб келганда уни бошқара билишни қаҳрамонликнинг белгиларидан деб билганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Курашда йиқитган паҳлавон эмас, балки ғазаб келган вақтда ўзини идора қила оладиган киши паҳлавондир».

Имом Бухорий ривоят қилган.

Ахлоқий тараққиётни кўзлаган ҳар бир киши ўз иродасини ўзига бўйсундиришга ҳаракат қилиши лозим.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фазилатли шайх, муҳаддис, муҳаққиқ, аллома Муҳаммад Аввома ўгитлариданИлм йўлида сафарга чиқадиган киши худди асаларига ўхшайди. У ҳам асалари каби ҳар бир гулдан давоми...

2877 16:00 / 07.02.2021
Имом Молик раҳимаҳуллоҳ ҳадис дарсини бошлашдан аввал таҳорат қилар, гўзал либосларини кияр, соқолларини тарар, баданига хушбўйлик суртар, мисвок қилар ва виқор давоми...

1036 11:28 / 17.09.2025
Суфёни Саврий раҳимаҳуллоҳ деди .Кам сўзлашни лозим тут, қалбинг мулойимлашади, юмшайди. Кўпроқ сукутни лозим тут, тақвога эга бўласан. Дунёга ҳарис бўлмагин. давоми...

3193 14:00 / 11.08.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Албатта, Соат илми ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ёмғирни У ёғдирур. Бачадонлардаги нарсани давоми...

3622 09:09 / 02.06.2021