1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Grand ta’lim” муассасасида Халқаро араб тили кунига бағишлаб тадбир ўтказилди

17:02 / 18.12.2018 3779 pdf Ўқиш режими + -

 Бугун “Grand ta’lim” нодавлат таълим муассасасида “Халқаро араб тили куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни муассаса директори Музаффар Саттиев очиб берди.
 
Муассаса раҳбари БМТнинг расмий тиллари қаторидан араб тили муносиб жой олгани, бугунги кунга келиб араб тили дунёда энг кенг тарқалган тиллардан бири бўлиб, 422 миллиондан ортиқ киши шу тилда гаплашиши, 20 дан ортиқ араб давлатлари аҳолисидан ташқари кўпгина мамлакатларда, хусусан мусулмон юртларида ҳам араб тили қизиқиш билан  ўрганиладиган, эҳтиром кўрсатиладиган тил ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда “Grand ta’lim” нодавлат таълим муассасасида 10 йилдан буён  араб тили грамматикаси, сўзлашув услуби ва қоидалари малакали педагоглари томонидан ўқитиб келинаётганини эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Шундан сўнг сўз “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа корхонаси раҳбари   Исмоил Муҳаммад Содиққа берилди.

– Бугунги тадбирнинг ўтказилишидан, айниқса  ўғил-қизларни билим олишга иштиёқининг баландилиги, хусусан, муқаддас Қуръони карим тили, Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари ва динимиз Исломнинг тили бўлган араб тилини ўрганишга бўлган ҳавас, қизиқиш ва бу борадаги жонбозликларини кўриб кўп хурсанд бўлдим.  Бугунги "Халқаро араб тили куни" муносабати билан барча ўқувчи ва жонкуяр педагогларимизни чин қалбдан муборакбод этаман. Азиз ўқувчиларнинг келгусида етук билимли, салоҳиятли инсонлар билан етишишларига тилакдошман.

Тадбир давомида "muslimaat.uz" сайти раҳбари, олима Одинахон Муҳаммад Юсуф ҳам тадбир иштирокчиларини муборакбод этди. Табрик асносида халқимиздаги араб тилига бўлган кучли қизиқиш, тарих давомида араб тили ва исломий билимлар борасида юртимиздан етишиб чиққан буюк олимлар қолдирган бебаҳо илмий мерос ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўз ниҳоясида “Grand ta’lim” таълим муассасасининг асосчиси бўлмиш Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига дуо қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
25 та халқаро исломий ташкилот ва жамиятлар Аср келишувиrdquo ва Манамадаги конференцияга ўз норозиликларини баён этиб, барча араб ва мусулмон халқларини унга қарши давоми...

2477 07:40 / 26.06.2019
.Ҳилолнашр, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали Ғайбулла ҳожига падари бузрукворлари Абдулвалий ҳожи даданинг вафотлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор давоми...

7785 12:23 / 06.09.2017
Қиролликдаги исломий банк хизматларининг интеграция бўйича етакчи провайдери бўлган Баҳрайн Исломий банки ўзининг биринчи виртуал ишчиси .Дана, исмли дастурини давоми...

2200 14:20 / 01.06.2019
Мамлакатимизнинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов Alwaleed Philanthropiesrdquo хайрия жамғармаси бош котиби Ламия бинт Абдулмажид Ол Сауд билан музокаралар давоми...

2000 12:30 / 20.09.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021