1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эшитиш қобилияти чекланганлар учун махсус алифбо чоп этилди

11:32 / 19.12.2018 2422 pdf Ўқиш режими + -

“Эшитиш қобилияти чекланганлар учун махсус алифбо” деб номланган мазкур китоб Туркия Дин ишлари бўйича бошқармаси рухсати билан нашрга тайёрланиб чоп этилган. Китоб Қуръони каримдан эшитиш қобилияти чекланганларга дарс берувчи ўқитувчилар ва шундай ногиронлиги бўлган ўқувчиларга мўлжалланган, деб хабар беради Sabah газетаси.

Маълум бўлишича, янги алифбо жуда ҳам пухта ишланган энг сўнгги вариант ҳисобланади. Унда Қуръони каримни ўргатиш учун барча имо-ишоралар батафсил баён этилган. Ҳатто, ўқишни тезроқ ўрганиш мақсадида ҳарфлар тартибига ва шаклига қараб 7 та гуруҳга ажратилган. Ҳар бир гуруҳ сўнггида 3 варақдан иборат машқлар берилган.

Босма нашрлар бўлими раҳбари Фарух Гургулининг ОАВга берган интервьюсида, 2019 йилдан бошлаб эшитиш қобилияти чекланганлар учун суралар ва дуолар китобини ҳам нашрдан чиқариш ҳам режада борлигини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, Дин ишлари бошқармаси томонидан бугун Туркияда яшайдиган 900 минг атрофидаги ана шундай инсонлар учун алифбони бепул тарқатиш назарда тутилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
National Geographic журнали Дубайда жойлашган .Келажак музейи, ни дунёнинг энг гўзал 14 музейидан бири ва уни архитектура мўъжизаси деб атади. Ҳозирда музей очилишга давоми...

2293 15:00 / 04.08.2021
Саудия Арабистони Ислом молияси тармоғида юқори ўсиш суръатлари гувоҳи бўлмоқда. Бу ҳақда Ислом молияси телеграм канали хабар берди.Жорий йилнинг II квартали давоми...

2068 13:20 / 18.11.2021
Саудия Арабистони расмийлари 2024 йилги ҳаж мавсумида замонавий дрон кузатувини жорий этишни режалаштирган. Бу ҳақда theislamicinformation.com нашри хабар берди. Дрон давоми...

1426 13:52 / 05.06.2024
bull Конституция қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Президент фармони билан қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган давоми...

1018 22:04 / 06.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021