1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қабрларга эҳтиром

17:50 / 22.12.2018 4419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Сизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиман:

Биринчи саволим, қабристон ва қабрлар хусусида.

Баъзи китобларда қабристон зиёратига кираётганда оёқ кийимини ечиш ҳақида ёзилган. Буни қандай тушуниш мумкин?

Бувимнинг қабрлари атрофини тузатиб қўйиш учун ҳаракат бошлаган эдим, лекин кўп пул сўрашди. Қабр қандай ҳолда бўлиши, унга қанча маблағ ишлатиш зарурлиги тўғрисида маълумот берсангиз. Нимасига ишлатса бўлади, нимасига бўлмайди? Бундай масалалар ҳукмини билишда сизнинг кўмагингизга муҳтожмиз.

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Қабристон зиёратига кираётганда оёқ кийимини ечиш баъзи бир китобларда келтирилган.

Қабрларнинг сифати ва уларни эҳтиром қилиш.

1. Қабрларнинг энг саёзи ҳидни тўсадиган ва жасадни йиртқич ҳайвонлар еб кетишидан сақлайдиганидир.

2. Қабрни иложи борича чуқур ва кенг қилиш мандубдир.

3. Ҳанафий мазҳаби бўйича, қабрнинг чуқурлиги одамнинг кўкрагигача бўлганидир. Унинг узунлиги маййитнинг узунлигича бўлади. Кенглиги маййитнинг бўйининг ярмича бўлса, яхши.

4. Лаҳад шақ(ёрма)дан афзал эканига фуқаҳолар иттифоқ қилганлар. Ер қаттиқ бўлса, лаҳад қилиш, юмшоқ бўлса, шаққ қилиш афзал, деганлар ҳам бор.

5. Дафнда ҳозир бўлган киши қабрнинг бош томонида туриб, унга уч сиқим тупроқ ташлаши мустаҳабдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай қилганлари ривоят қилинган.

6. Қабрнинг усти бир қарич миқдорида кўтарилади.

7. Қабрнинг устини туянинг ўркачига ўхшатиб кўтарилади.

8. Қабрни гипс билан суваш, устига бино қилиш, ёзув ёзиш, унинг ёнида ётиб қолиш, масжид қилиш, уни ўпиш, тавоф қилиш, унинг ёнида хушбўй нарса тутатиш, унинг тупроғидан шифо тилаш каби ишлар макруҳдир.

9. Қабрнинг устига майда тошлар ёки бир дона каттароқ тош қўйиб белгиланса, жоиз.

10. Қабрга чироқ қўйиш жоиз эмас.

Қабрлар эҳтироми.

Барча фуқаҳолар қабрларни эҳтиром қилиш суннат эканига иттифоқ қилганлар. Қабрларнинг эҳтироми қуйидагилардан иборат:

1. Қабрнинг устига ўтириб, устидан юриб ёки қазои ҳожат қилиб бўлмайди.  Ҳанафийлар: «Зарурат юзасидан, қироат қилиш учун ўтирса бўлади», деганлар.

2. Модомики, қабрнинг ичида маййитнинг суяги борлиги гумон қилинса, уни очиб бўлмайди. Қабр қазилаётганда эски суяклар чиқиб қолса, уларни авайлаб кўмиб қўйилади. Зинҳор суяклар синдирилмайди. Валлоҳу аълам.

“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол рўзанинг каффорати қандай адо этиладиЖавоб 1 бир қул озод қилиш 2 қулга имконияти бўлмаса, кетмакет икки ой рўза тутиш алоҳида бир кун қазоси ҳам тутилади 3 давоми...

2213 19:24 / 09.05.2020
Мадиналик Милҳоннинг қизи Румайсо хоним оқила, доно, хушхулқ ва гўзал аёл эди. Уни фарзандининг исми билан кунялаб Умму Сулаймrdquo деб чақиришар эди. Расулуллоҳ давоми...

6276 19:45 / 19.03.2019
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни оналари Омина онамиз етти кун эмиздилар. Омина онамизнинг сутлари етмаганликлари сабабли бир неча кун у зотнинг давоми...

5271 07:00 / 06.12.2018
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади.Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима давоми...

4537 18:40 / 07.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021