1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аброрларнинг хислати

13:17 / 25.12.2018 4337 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Инсон сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ

«Ўзлари таомни яхши кўриб турсалар ҳам, уни мискин, етим ва асирларга берарлар» (8-оят).

Ана, биродарлар, аброрларнинг хислати нима экан! Улар ҳаттоки ўзларига таом керак бўлиб, ҳожатлари тушиб турса ҳам, мискинлар, етимлар, асирларни ўзларидан устун қўйиб, таомни уларга берадилар. Таом яхши бўлса, албатта, кишида уни кўпроқ тановул қилишга мойиллик бўлади. Ана шундай ҳолларда уни фақирга бериш бойнинг камбағални ҳурмат қилишидан келиб чиқади. Бу эса, ўз навбатида, уларнинг орасида тенглик бўлишига олиб келади. Оятдаги «мискин» сўзининг алоҳида таъкидланиши ҳам айнан шунга қаратилган. Чунки мискинга, яъни ўзи ва оиласи еб-ичиши учун етарли таоми бўлмаган одамга ёрдам бериш ўзига тўқларнинг бурчидир.

Етимларга ёрдам бериш – уларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ниҳоятда савобли иш бўлиши билан бирга, ўзига тўқларнинг зиммасидаги бурч ҳамдир. Шундай қилинса, етим ҳам жамият учун фойдали шахс бўлиб етишади. Агар унга бепарво қаралса, камситилса, разолат ва жиноят кўчасига кириб, ўзи яшаётган жамиятга фақат зарар келтирувчи шахсга айланади. Бунга мисол келтириб ўтириш шарт эмас. Атрофимизга ақл кўзи билан бир назар солсак, бас.

Ислом дини кишилик жамиятида қарор топа бошлаган дастлабки кунларданоқ душман томондан қўлга тушган асирларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, уларнинг инсонлик ҳуқуқларини ҳурмат қилишга даъват этди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга оятлар ҳам нозил қилинди. Ва ул зот бундан 1400 йил аввал, бутун дунё инсон хуқуқи нима эканини билмай турган бир пайтда Аллоҳ таолонинг ана шундай инсонпарвар ҳукмини эълон қилдилар.

Ислом татбиқ этган бу ҳуқуқларни, жумладан, асирларга яхши муомала қилиш, уларни бирор егулик билан таъминлашни Бирлашган Миллатлар ташкилоти яқиндагина эълон қилди. Бундан юз ёки минг йил аввал эмас. Шунинг ўзиёқ Аллоҳ таолонинг дини қандай асосга қурилганлигига етарли далилдир.

Мусулмонлар бировга яхшилик қилганларида риё учун, миннат учун эмас, балки савоб умидида, қиёмат куни яхши ҳолатларга эришиш умидида қиладилар. Ушбу хислатлар қуйидаги оятларда ҳам ифода этилади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
.Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қасд ила туккан қасамларингиз учун тутадир. Бас, унинг каффороти ўз аҳлингизни давоми...

1414 19:00 / 08.04.2025
Аллоҳ адолат ила туриб, албатта, Ундан ўзга илоҳ йўқлигига шоҳидлик берди. Фаришталар ва илм эгалари ҳам. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ўта иззатлидир, ўта давоми...

3631 13:00 / 28.12.2020
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Сендан етимлар ҳақида сўрарлар. Айт .Уларга ислоҳ қилиш яхшидир,. Агар уларнинг молларини давоми...

6814 13:45 / 24.10.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Қачон уларга .Аллоҳ нозил қилган нарсага, Расулга келинглар,, ndash дейилса .Бизга давоми...

1000 19:00 / 03.06.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021