1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёш мўминларга насиҳат

17:10 / 25.12.2018 3817 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизнинг бўш вақтингиз йўқ! Сиз ушбу умматнинг бир аъзосимисиз, демак сизнинг бекорчи ишларга вақтингиз йўқ. Ушбу умматнинг ҳар бир аъзоси, айниқса куч-қувватга тўла ёшлари, доимо бу умматнинг ривожи учун ҳаракат қилмоқдалар. Мусулмонларнинг ҳаёти обод бўлсин, деб уринмоқдалар.

Сизнинг бўш вақтингиз йўқ! Сизнинг саккиз соатлаб видео ўйинлар ўйнашга вақтингиз йўқ. Янги чиққан кассабоп фильмларни кўришга ҳам вақтингиз йўқ. Сизнинг вақтингиз бу бекорчи ишлардан кўра муҳимроқ ишлар билан банд.

Эй, уммат ёшлари! Ўзингизнинг ҳаёт тарзингизни ислоҳ қилинг. Ота-онангиз, ёши катталар, устозингиз, имомингиз, шайхингиз таълимотидан эмас, балки, энг аввало, ўз виждонингизга қулоқ солиб, ҳаётингизни ислоҳ қилинг. Иймонингизга қулоқ солинг, эй йигитлар!

Сиз фаол мусулмонлардан бўлишингиз керак. Ён-атрофингиздагиларнинг фаҳш ишлар қилаётганини, ёшларнинг ҳақ йўлдан тояётганини кўрсангиз, уларни ким тўғри йўлга чақиради, деб ўйлайсиз? Масжид имомими? Асло! Бундай кишилар масжидга ҳам келмайдилар-ку. Масжид имомининг сўзлари, ҳатто уларга етиб бормайди ҳам. Аксинча, сизнинг сўзларингиз етиб боради. Ахир, улар сизнинг тенгдошларингиз, дўстларингиз-ку.

Уларга сиз гапиринг. Уларни сиз тўғри йўлга чақиринг. Уларга сиз ўрнак бўлинг. Улар эътибор қиладиган йигит бўлинг. Дўстларингизнинг ёмон ишларидан шикоят қилманг. Уларга ҳеч насиҳат қилганмисиз? Қилаётган ишларининг ўрнига бошқа бирор фойдали машғулот таклиф қилганмисиз? Уларга яхши томондан ўрнак бўлганмисиз? Сиз шундай бўлишингиз керак.

Аллоҳ азза ва жалла ёшларимизни умматнинг фаолларидан қилсин. Аллоҳ азза ва жалла бундай ёшларимизни тўғри йўлдан адашаётган жамиятлар учун чиройли ўрнак қилиб, ҳақ йўлга қайтишига сабабчи қилсин.

Аллоҳ таоло ҳар бир ёш йигитни ғайримусулмонлар учун мўминнинг энг гўзал намунаси қилсин. Ғайримусулмонларнинг бундай ёш мусулмон йигитларни кўриб, кўнгли ёришиб Исломга бўлган қизиқиши ортсин. Сизларга қараб, “мен ҳам шундай мусулмон бўлмоқчиман”, десин. Мана шу йигитга ўхшаган бўлмоқчисиман дейишсин.

Эй, ёшлар жамоаси! Сиз мана шундай ҳаёт кечиришингиз керак. Сизнинг софдиллигингиз, гўзал хулқ-атворингиз, ўзингизни тутишингиз, муомалангиз, бошқаларни ҳурмат қилишингиз уларнинг ҳавасини келтирсин. “Мен ҳам шунақа мусулмон бўлмоқчиман, мусулмон бўлиш жуда яхши экан”, десин.

Сиз ана шундай бўлинг! Ғайридиннинг олдига бориб, улар билан тортишиб, уларга устозларнинг китобини бериб ёки машҳур интернет саҳифаларини тавсия қилиб уларни ҳақ йўлига чақираман, деб ўйламанг. Ҳақиқий мўминлик сифатининг ўзи даъватнинг асосий кучидир. Шундай ҳаёт йўлини танлангки, сизни кўрган инсонларнинг, сиз ҳатто бирор сўз сўзламасингиз ҳам, Исломга бўлган қизиқиши ва ҳурмати ортсин. Айниқса, ён-атрофингиздаги жамиятда, дўстларингиз орасида ғайримусулмонлар бўлса, бунга кўпроқ эътибор беринг.

Акс ҳолда, Исломдан хабарсизлар сизларга қараб, Ислом яхши, аммо бу мусулмонлар йўлдан озган экан, демайдилар. Балки, Исломнинг ўзи йўлдан озиш экан, деб айтадилар. Чунки, улар ҳозирги мусулмонларга қараб Ислом мана шу экан, деб ўйлайдилар. Сиз ўзингизни мусулмон деб таништирдингизми, демак нима иш қилишингиздан, қандай ҳаракат қилишингиздан қатъи назар, сиз Ислом элчилари ҳисобланасиз. Буни унутманг.

Аллоҳ азза ва жалла Қиёмат куни сиздан қандай мусулмон бўлдинг, деб сўрайди. Одамлар сенинг сабабингдан Исломга яқинлашдиларми ёки сен туфайли улар Исломдан узоқлашдиларми, деб ҳам сўрайди. Субҳаналлоҳ!

Маъсулият сизнинг бўйнингизда. Аллоҳ таоло мўминлик масъулиятини барчамизга осон қилсин! Аллоҳ бизни тўда-тўда одамларнинг Исломга мухаббат қилишига, сўнгра ҳақни топишига сабабчи бўладиган мўминлардан қилсин!

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳайсам ибн Муовия бир шайхдан ривоят қилади .Каҳмас ибн Ҳасан бир кунда минг ракъат намоз ўқирди. Малолланиб қолса, ўзига ўзи .Тур, эй барча ёмонликнинг уяси бўлган давоми...

2801 08:00 / 25.02.2020
Ақоид илмининг машҳур намояндаларидан бўлган улуғ ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг .Ақоиди Насафия, номли китобининг муқаддимасида давоми...

2183 13:00 / 23.06.2019
Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу вафотидан сўнг мусулмонлар Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳуга байъат қилишди. У зот халифаликни ўта мушкул ишдан давоми...

5445 20:24 / 01.08.2019
Қачон қиёмат қоим бўлишини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч бир зот билмаслиги ҳақидаги ҳақиқатни Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадисушарифларида ҳам қайтақайта давоми...

3537 17:00 / 06.06.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021